Доғ туширма шаънингга аёл...
Хаёллар учқур хаёллар... Инсонни узоқ-узоқларга олиб
кетади. Ана шу ҳаёлларга эш бўлган орзулар эса бизни умид-ишончлар сари
чорлайверади.
Кимдир данғиллама иморат қуришни, кимдир эса янги
машина харид қилишни, яна кимдир элга дастурхон ёзиб фарзандларига тўй-ю томоша
қилишни орзу қилади. Инсон умри давомида ана шу хохиш ва истакни бажариш йўлида
тер тўкиб меҳнат қилади. Бисотини халол ризқ-рўз билан тўлдириб бораверади. Бир
кун келиб орзулари ушалиб рўёбга чиққанида эса елкасидан тоғ тушгандек бўлиб,
ўзини енгил ҳис қилади. Меҳнатлари ва интилишлари зоя кетмаганидан ич-ичидан
суюниб, яратганга ҳамду-санолар айтади. Донишманд халқимиз “Беш қўл баробар
эмас” деганларидек, одамлар ҳам бир хил эмас. Яратган инъом этадиган умр ҳам
бир хил эмас. Бойлик ҳам ҳаммага ҳар хил берилар экан, кимгадир эрта, кимга эса
кечроқ. Аммо ҳеч бир бандасини оч қолдирмайди. Борига қаноат қилиб, сабр қилган
одамнинг ризқига ризқ қўшилаверар экан. Инсон дунёга келган куниданоқ унинг
пешонасига тақдир қисмати ёзиб қўйилар экан. Ҳеч бир кимса ана шу тақдир
измидан қочиб қутила олмас экан. Шундай экан, бу синовли дунёда хайрли ва
савобли ишларни қилиб, қадамимизни тўғри босиш эса ҳаётда ўз ўрнимизни топишда
йўлчи юлдуз бўлиб хизмат қилади.
Сир эмас, бугун бойликка ҳирс қўйиб, изидан қувган,
ҳою-ҳавасга берилиб қаллобликка, фирибгарликва ноқонуний ишларга қўл уриб,
жиноят кўчасига кириб қолаётган юртдошларимиз ёки бўлмаса, турли-хил иллатлар
домига тушиб қолиб, ватанини, юртдошини сотаётган айрим ҳамюртларимиз ҳам
афсуски, орамизда йўқ эмас. Бундай жирканч ва разил иллатлар инсонни тубанлик
ботқоғи сари етаклаши шубҳасиз. Мисол учун айтадиган бўлсак, бугун аксарият
эркаклар қатори аёлларимиз ҳам узоқ хорижий давлатларга бориб ишлаб пул топиш
илинжида кетиб бораяпти. Тўғри, буни инкор қилиб бўлмайди. Ҳамманинг ихтиёри ва
хохиши ўзида, қаерда ишлайди ёки яшайди буни асло чеклаб бўлмайди. Бироқ
масаланинг яна бир муҳим жиҳати шундаки, уларнинг олис юртлардаги тақдири
қандай кечаяпти? Ваҳоланки, БАА, Таиланд, Туркия ва РФ сингари давлатларга
кетган аксарият хотин-қизларнинг кечмиши тақдири хусусида оммавий ахборот
воситаларида кўрсатувлар тайёрланиб, уларнинг аянчли қисмати омма эътиборига
ҳавола этилаётир. Рўзномаларда мақолалар чоп этиляпти. Уларнинг, аянчли қисмати
омма эътиборига ҳавола этилаётир. Бу тарғибот ва ташвиқотлар орқали халқимизни
хушёрликка огоҳликка чақираётгани ҳам бор гап. Энг ачинарлиси, кўпгина ҳолларда
аёлларимиз қизларимиз ўзга юртларда мудхиш ва жирканч ишларга қўл ураётганлиги
аянчли ҳол албатта. Товламачилик ва фохишаликни касб қилиб олиб, ҳамюртини
сотаётган ўзининг ножўя ҳатти-ҳаракатлари билан миллат шаънига доғ тушираётган
бундай аёлларни ким деб, нима деб аташ мумкин? Ахир аёл нафосат гулшани дея,
таърифланади. Оиланинг бекаси жажжи фарзандларнинг меҳрибон онаси турмуш
ўртоғининг эса севимли рафиқасидир. Ана шундай олий хилқат эгаларининг нопок
қилмиши ва кирдикорини нима деб баҳолаш мумкин? Ахир ишлайман, меҳнат қиламан
деган одамга бугун жонажон юртимизда ҳам кенг имкониятлар эшиги очиқ-ку...
Бугун қайси бир соҳани олманг, эркаклар билан
елкама-елка бўлиб меҳнат қилаётган, ҳам оила ишларини, ҳам давлат ишини ситқи
дилдан бажариб ишлаётган жонкуяр хотин-қизларимизга кўзингиз тушади. Уларнинг
Ватан равнақи йўлидаги фидокорона меҳнати, мамлакатимизда ёш авлодни жисмонан
соғлом, маънан етук қилиб тарбиялашга қўшаётган улкан ҳиссаси муносиб
баҳоланмоқда. Улар орасида нафақат юртимизда, балки хорижда ҳам
муваффаққиятларга эришаётган шифокорлар, фермерлар, фан, маданият, санъат,
таълим соҳалари намоёндаларини кўплаб учратиш мумкин. Бундай хотин-қизларимиздан
ҳар қанча фахрлансак, ибрат олсак арзийди. Бироқ, аёллик шаънига доғ тушириб,
номақбул ишларга ўралашиб қолаётган аёллар халқимизга, ўзбек деган улуғ
миллатимизга иснод келтираяпти.
Яратганнинг нозик хилқати ҳисобланмиш аёл агар нопок
ишларга хунрезликларга қўл урса, дунё ларзага келади. Аёл хамиша севимли,
иймони пок, саодатли ва садоқатли бўлмоғи лозим. Чунки у келажак
бунёдкори.
Комментариев нет:
Отправить комментарий