вторник, 9 июля 2019 г.

Қадаминг тўғри бўлса, қаддинг букилмас
Биз ҳар сафар бот-бот такрорлайдиган бир ҳақиқат борки, бу ҳам бўлса, бепарволик, лоқайдлик каби иллатлар тушунчасидир.
Бу эътиборсизлик инсонни тубсиз жарлик сари етаклайди. Бугунги шиддат билан ўтиб бораётган даврда озгина эътиборсизликка йўл қўйсангиз ёхуд ножўя қадам боссангиз бир зумда ана шу иллат домига осонгина илашиб қолишингиз тайин. Шу боис ақл билан иш тутиш, мустақил фикр ва онгли муносабат, теварак – атрофимизда рўй бераётган воқеа ва ҳодисаларга теранроқ кўз билан боқиб, ақл заковат билан иш юритмоқ эса, ҳар қандай бало-қазолардан сақлайди. Илғор технологияларнинг чўққисига чиқган бугунги XXI аср сир-синоатларга бой десак адашмаймиз. Боиси тезкор давр кун сайин ўз янгиликлари-ю, кашфиётлари билан инсониятга мисли кўрилмаган даражада турли қиёфаларини намоён этиб келмоқда.

Илм-фан ютуқларини ошкор этмоқда. Инсон ақл-заковати туфайли яратилаёган бу каби янгиликлар одамларга анчайин қулайликлар яратиб бераётгани шубҳасиз. Чунки ахборот майдонидаги ҳаракатлар шу қадар тиғиз ва тезкорки, бир зумда дунё бўйлаб тарқалади. Биргина мисол дунё саҳнини ўргамчик тўри каби қоплаб олаётган “интернет” тармоғи бунга яққол мисол бўла олади. У инсонларга қулайликлар яратиш баробарида ўзининг салбий томонлари билан ҳам хавф-хатар солаётгани ҳам бор гап. Негаки, ундан ғараз мақсадларини кўзлаб фойдаланаётган айрим нопок кимсалар ўзларининг жирканч ғояларини кенг оммага тарғиб қилишмоқда. Ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилаётган ёлғон турли ёт ғоялар айниқса ёшларимиз онггу-тафаккурини заҳарламоқда. Бундай алдовларга ёлғонларга кўр-кўрона ишониб қолаётган айрим йигит-қизлар охир оқибатда залолат ботқоғига ботиб қолишмоқда. Натижада мияси захарланиб, ёт ғоялар таъсирига тушиб қолиб, турли оқимарга қўшилиб қолиб, боши берк кўчага кириб қолаётгани ҳам бугуннинг аччиқ ҳақиқати. Ғуламус кимсалар ўзларининг ғараз мақсадларини маънавий олами бўш, мустақил фикрга эга бўлмаган ёшларни, аёлларни қизларни ўз домига илинтиришга ҳаракат қилишмоқда. Динимизга зид ёлғон ваъдалар билан авраб, мўмай пул таклиф қилиб, мақсадларини амалга оширишга интилишмоқда. Шундай экан, бундай манфур кимсалар найрангидан огоҳ ва хушёр бўлиб яшамоқ ҳар биримиздан катта масъулият талаб этиши шубҳасиз.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...