вторник, 9 июля 2019 г.

Сигарет қутисига жойланган гиёҳвандлик моддаси фош бўлди
Гиёҳвандлик воситаларини юримизга ноқонуний олиб кириш шунингдек, улар билан ноқонуний муомалада бўлиш қатъий тақиқланган ва жиноий жавобгарлик белгиланган. Бироқ бу каби конунбузилиш ҳолатлари ҳамон учрамоқда.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамда вилоят ИИБ ҳодимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказишди. Тадбир давомида, Термиз шаҳрида ҳаракатланаётган, фуқаро Н.Ф. бошқарувида бўлган “Лабо” русумли автомашина тўхтатилиб, фуқаро Н.Ф. ва  унинг автомашинаси ҳолислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада мазкур шахснинг чўнтагидан сигарет қутисига жойланган 3 дона ўрамда соф вазни 2,4 грамм бўлган “гашиш” гиёхвандлик моддаси борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Комментариев нет:

Отправить комментарий

  “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивалида маҳаллий,   республика ва хорижий журналистлар ҳам иштирок этишмоқда 1-7 май кунлари С урхо...