Сурхон қизи Афғонистонга
махсулот экспорт қилмоқчи
Хотин-қизларни
тадбиркорликка кенг жалб этиш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида
кредитлар ажратиш оҳирги икки йилда 2 баробарга оширилди. Айниқса, йиллик 7
фоизлик имтиёзли кредитлар бериш тизими жорий этилди.
Тижорат банклари томонидан
хотин-қизларга тадбиркорлик фаолияти учун 2017-2018 йилларда 6,1 трлн. сўм
кредит ажратилган. Хотин-қизлар
қўмиталарининг тавсияномалари асосида Фонд маблағлари ҳисобидан йиллик 7
фоизлик имтиёзли кредитлар ажратиш тизими жорий этилиб, жорий йилнинг ўзида 100
млрд. сўм маблағ йўналтирилди.
Шундай
имкониятлардан фойдалаган, ишнинг кўзини билган инсон ҳаётда тез ўз ўрнини
топади. Бунинг учун ёшнинг катта бўлиши ёки тажрибага таянаши аниқ керак дегани
эмас. Таввакал иш бошлаб аста секин тажриба ўрганиб ривожланётган
бизнесменларни бугун хақиқий маънода замонамиз қахрамони десак бўлади.
Улар сафида бугун аёлларимиз, қизларимиз айниқса пешқадам. Худди Барчиной
Каримовадек.
Хунарманд қаҳрамонимиз якка тадбиркор сифатида иш бошлаб ўз қизиқишини
ҳаётининг мазмунига айлантира олди. Тикувчиликка бўлган мехр сабаб бугун
изидан яна олти нафар бу ҳунарни касб қилган қизларни эргаштира олди.
Спорт кийимларини тикиш билан шуғулланувчи Барчиной Ҳунармандлар уюшмасидан 30
млн сўм кредит олиб, ўз ишини йўлга қўйди. 5 та тикув машинасида
аҳолига сифатли кийимлар тикиб келмоқда. Келажакда қўшни давлатлар билан ҳам
алоқаларни йўлга қўйиб маҳсулотларни экспорт қилишни режалаштирилган. Илк
манзил экспортга Афғонистондир.
Комментариев нет:
Отправить комментарий