Иш кўлами
ошиб бормоқда
Жорий йилда республикамиз
бўйича 12121 гектар майдонда пахта етиштиришда томчилатиб суғориш технологияси
жорий қилинмоқда. Шундан, 11 200 гектар
майдонда қурилиш ишлари якунланиб, 9000 гектар майдонда суғориш ишлари амалга
оширилмоқда. Бу йил ҳаммамиз учун синов йили. 20 тага яқин қурувчи корхоналар
ишлаяпти. Жорий қилинаётган майдонлардан қайсидир қисмини ўзлаштириш керак бўлиши мумкин. Келаси йилда 25000 гектар учун
Давлат дастури тасдиқланди. Келаси йил учун жорий йилга нисбатан икки баровар
ишлар
олиб борилиши кўзда тутилмоқда.
Ҳужжат
билан, Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш
концепцияси, мазкур концепцияни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”, 2020-2030
йилларда қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича
амалга ошириладиган чора-тадбирларнинг прогноз кўрсаткичлари ҳамда 2019-2022
йиллар давомида қишлоқ хўжалиги ерларида сув тежовчи технологияларни жорий
қилишнинг прогноз кўрсаткичлари тасдиқланди.
Бизда ҳам қишлоқ хўжалигида қўллашда
энг мақбул танлов дунё тажрибасида ўзини
оқлаётган энг самарали усул бўлган– экинни
томчилатиб суғоришдир. Зеро, мутахассислар мазкур усулга бежиз кам сув сарфлаб
барқарор ва юқори ҳосил олиш омили сифатида таъриф беришмайди. Бинобарин, бу
технология тупроқ намлигини сақлаб, сув миқдорини бошқариш, уни ҳар бир
экиннинг эҳтиёжига мос равишда тақсимлаш имконини беради. Илдиз ривожланувчи
тупроқ қатламида ўсимлик учун мақбул бўлган сув-физик муҳит яратилади. Ўғит сув
билан бирга берилгани боис қатор ораларига техника билан ишлов беришга зарурат
қолмайди.
Президентимизнинг
2018 йил 27 декабрдаги “Пахта хом ашёсини етиштиришда томчилатиб суғориш
технологияларидан кенг фойдаланиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид
кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ томчилатиб
суғориш технологиясини қўллаб, пахта хом ашёси етиштирувчиларга бир қатор
имтиёзлар берилди. Шу билан бирга, давлат
бюджети маблағлари ҳисобидан пахта хом ашёси ишлаб чиқарувчиларига томчилатиб
суғориш технологияларини қўллаш учун ҳар гектарига 8 миллион сўм субсидия
тақдим этилди.
Комментариев нет:
Отправить комментарий