вторник, 14 мая 2019 г.

 Ватан қўрғонига – қалқон ўғлонлар
Маълумки, ҳар қандай давлат аввало мудофаа қудратига жиддий эътибор қаратади.
Бизнинг давлатимизда ҳам муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси қуролли Кучлари Олий бош Қўмондони томонидан бу масалага алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда. Бугун давлатимиз томонидан ҳарбийларимизга ғамхўрлик кўрсатиш устувор вазифалардан бири этиб белгиланган. Миллий армиямиз салоҳияти ва қудрати йил сайин тараққий этиб бораяпти. Ҳукуматимиз томонидан аскарларга сержант ва офицерларимиз учун барча шарт-шароитлар яратиб берилган. Тоғли чегара ҳудудларимизда ҳам шароитлар кўнгилдагидек ташкил этилиб, улар замонавий янги уй-жойлар билан таъминланган. Оилалари билан биргаликда чиройли ва шинам уйларда қўни-қўшнилари билан аҳил-иноқликда яшаб келишмоқда.
Ватан бу бобомерос. Уни асрамоқ ҳар қарич ерини кўзларга тутиё айламоқ муқаддас бурчимиздир. Аждодларга муносиб бугунги Ватан ўғлонлари сарҳадларимиз дахлсизлиги юртимизнинг тинчлиги, халқимизнинг фаровон турмушини таъминлаш йўлида камарбаста. Мустаҳкам мудофаа салоҳиятига эга бўлган аскару сержантлар ва офицерлар елкасидаги залворли ва машаққатли хизмат вазифаларини ситқи дилдан бажаришмоқдалар. Улар туну-кун сергак ва хушёр, огоҳ ҳолда қўрғонларимизни ҳимоя қилиб қўриқлашмоқда. Айниқса Чегара қўшинлари сафларида “Элига қалқон – юртига посбон” алпқомат мард жасур ҳарбийларимизнинг хизматлари бениҳоя катта. Улар ватан остонасининг илк чизиқларида туриб, юрт кенгликларини ҳимоя қилишмоқда.

Ҳа, юртга қўрғон бўлишлик олийжаноблик. Ўз халқини ёвдан ташқи кучлар таъсиридан ҳимоя қилишлик эса мард жасур ўғлоннинг Она Ватани олдидаги муқаддас бурчидир. Дарҳақиқат, чегарачи учун ишонч, бурч ва садоқат энг олдинги ўринда турмоғи лозим. Негаки, ҳар қандай шароитда ва вазиятда жонажон Ватанимиз ҳимоясига тайёр туриши, жасурлик ва ҳалоллик фазилатларини ўзида мужассам этиши керак бўлади. Чегарачиларимизнинг ўткир нигоҳларидан ҳар қандай шубҳали хатти-харакатлар четда қолмайди. Ана шу юксак ишонч ва шарафга муносиб бўлмоқ эса чегарачиларимизга янада масъулиятли вазифа юклаши тайин.  

Комментариев нет:

Отправить комментарий

  “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивалида маҳаллий,   республика ва хорижий журналистлар ҳам иштирок этишмоқда 1-7 май кунлари С урхо...