среда, 15 мая 2019 г.

Оила жамият гултожи
Инсоннинг маънавий шакланишида оиланинг ўрни беқиёс. Оилада асрлардан бери авлоддан авлодга ўтиб келаётган анъаналар, урф одатлар давом эттирилади, ҳар бир оила аъзосига сингдирилади. Масалан, оилада ўзаро ҳурмат ҳамманинг қон – қонига сингиб кетган. Яна оилада ёши улуғ кишиларнинг фикри доим ҳал қилувчи рол ўйнайди. Уларнинг ҳурмати жойига қўйилмоғи шарт.

Ёши катта кишиларни уйнинг тўрига ўтказиш, уларга дуо фотиҳа қилдириш, биринчи бўлиб дастурхонга қўл узатиш ёки ёши катта киши гапираётганда қулоқ солиб туриш каби анъаналар борки, буларни ҳар бир оила аъзоси бажариши лозимдир. Ота онага бўлган ҳурмат, оиланинг бошқа аъзолари ўртасидаги ҳурмат каби одатлар ўзбек оиласининг гултожи  ҳисобланади.
Оиладаги муҳит, вазият жамиятдаги муҳит, вазиятга мос бўлмоғи керак. Акс ҳолда бундай оила аъзоларини жамият қабул қила олмайди. Нотинчлик хукм сурган оила фарзандлар тарбиясида ҳам салбий таъсир кўрсатади. Шундай оилаларни жамиятимизда камайтириш уларни яраштиришда Оила марказларининг ўрни катта. Буни исботини марказ фаолияти бошланганига кўп бўлмаган бўлсада амалга ошираётган ишлари мисолида кўришимиз мумкин.
 Вилоятмиздаги ёш оилаларга, энди янги ҳаёт остонасида турган ёшларга кўмакчи бўлаётган марказ “Халқаро оила куни”ни барча воха аҳли билан бирга қарши олди.  Вилоят Санъат саройида жам бўлган аҳлимиз катта тантана билан ушбу кунни нишонлади. 
“Оила” маркази раҳбарияти эса жамиятимизда ўрнак бўлаётган бир қатор наманали оилаларни ташаккурнома билан тақдирлади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...