воскресенье, 19 мая 2019 г.

                             Вагон ресторанга яширилган сигаретлар
   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги “Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-3512 сонли қарори билан жисмоний шахсларга 10 қутигача бўлган тамаки маҳсулотларини юртимизга олиб киришга рухсат этилади. Шунга қарамай қонунчилик талабларига риоя қилмаслик ҳолатлари учрамоқда. 
 

Куни-кеча, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Амузанг” чегара божхона пости ходимлари тамаки маҳсулотларининг божхона чегараси орқали ноқонуний равишда республикамизга олиб кирилишининг олдини олишди.   
 Қўшни давлатдан юртимизга кириб келган йўловчи поездининг ресторан вагони божхона назоратидан ўтказилди. Натижада, вагон ошхонасидаги идиш-товоқлар шкафининг таг қисмига яширилган, белгиланган меъёрлардан ортиқча ва оғзаки сўров жараёнида айтилмаган, жами 160 қути сигарет ва  5 литр алкоголь маҳсулотлари борлиги  аниқланди. Суриштирув жараёнида мазкур товарлар вагон хизматчи ходими фуқаро Н.Х.га тегишли эканлиги маълум бўлди.
 Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.
Шохруз Ўралов

Комментариев нет:

Отправить комментарий

  Одамларнинг дардини ҳис этиш, оғирини енгил қилиш, орзу-истакларини рўёбга чиқариш бугун давлат идоралари раҳбарлари ҳамда масъуллари олди...