воскресенье, 19 мая 2019 г.

                             Автомобил “калити” эмасми!?
  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2013 йил  20 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида лазерли нур тарқатгичларни ишлатишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 50-сон қарорига кўра портатив лазерли нур тарқатгичларни юртимизга четдан олиб кириш ва сотиш тақиқланади.


Бироқ, мазкур меъёрий ҳужжат талаблари айрим фуқароларимиз томонидан бузилмоқда. 
Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Гулбахор” чегара божхона пости орқали юртимизга  қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро Б.Х холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, фуқарога тегишли буюмлар орасидан 8 дона автомобил калитлари ва масофадан бошқариш пултлари борлиги божхоначилар эътиборини тортди. Бир қарашда ҳаққийдек кўринган пулт ва калитлар аслида лазерли нур таратгич эканлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.     
Шохруз Ўралов


Комментариев нет:

Отправить комментарий

  Одамларнинг дардини ҳис этиш, оғирини енгил қилиш, орзу-истакларини рўёбга чиқариш бугун давлат идоралари раҳбарлари ҳамда масъуллари олди...