“Alprazolam” манзилига етиб боролмади
Божхона ходимлари томонидан навбатдаги контрабанда жинояти фош этилди.
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан психотроп дори воситаларининг ноқонуний тарзда олиб киришга бўлган уриниш ўз вақтида аниқланди.
“Болдир” чегара божхона пости орқали қўшни давлат ҳудудидан йўловчи поездида мамлакатимизга кириб келган Фуқаро Н.О нинг кўл юклари ҳолислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилди. Натижада, унинг қўл сумкаси ичида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, декларацияланмаган ва божхона ходимларининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган 29 дона “Alprazolam” номли психотроп таблеткалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Амалдаги тартибларга кўра, таркибида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар бўлган дори воситаларини жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кириш ва олиб чиқиш Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 октябрдаги 878-сон қарори билан тасдиқланган рўйхатларга мувофиқ тарзда амалга оширилади.
Шохруз Ўралов
Комментариев нет:
Отправить комментарий