Она заминга меҳр – муҳаббат ва садоқат билан хизмат
қилиш, унинг ҳар қарич ерини кўзига тутиёдек суртиш шу юртда яшаётган ҳар бир
фуқаронинг муқаддас бурчидир.
Шундай экан, ана шу масканни асраб – авайлашга
барчамиз масъулмиз. Ватан инсон учун гўзал ва муқаддас макондир. Бугун
юртимизда тинчлик ва осойишталик ҳукмрон. Мусаффо осмонимиз осуда халқимиз эса
фаровон ҳаёт кечирмоқда. Ана шу тинчликни сақлаб турган Ватан ҳимоячиларининг
хизматлари беқиёс, улар улуғ боболаримиз Жалолиддин Мангуберди, Нажмиддин
Кубро, Амир Темур сингари жасур саркардаларимизнинг издошлари.
Эндиликда миллий армиямиз сафларида хизмат қилаётган
ҳарбий хизматчиларнинг дунёқарашини ва билим даражасини ошириш мақсадида Чегара
қўшинларида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилаётгани ҳам фикримиз
тасдиғидир. Шахсий таркибда юксак эстетик дидни, соғлом ва маънавий
фазилатларни шакллантириш, хусусан ҳарбий хизматчиларга хорижий тилларни
ўргатиш ва уларнинг ахборот – коммуникация технологияларини мукаммал ўзлаштириш
борасида тегишли мутасадди ташкилотлар ва идоралар билан ҳамкорликда самарали
ишлар йўлга қўйилган. Амалга оширилаётган ишлар натижасида, бугунги кунда жасур
чегарачиларимиз мамлакатимиз ва минтақадаги тинчлик ва барқарорликнинг
ҳимоясида доимо хушёр туриб жанговар хизмат вазифаларини ситқи дилдан бажариб,
давлатимиз ҳудудий яхлитлиги ва халқимизнинг тинч ва осуда ҳаётини ишонч билан
ҳимоя қилишмоқда.
Комментариев нет:
Отправить комментарий