вторник, 14 мая 2019 г.

                                        Огоҳ бўлган, абгор бўлмас

Маълумки, бугунги кунда Интернет тармоғидаги ахборот ҳажми ниҳоятда катта.


У ўзининг тезкорлиги чегара ва ҳудуд билмаслиги билан оммавий ахборот воситалари орасида энг муҳим соҳага айланиб улгурди. Интернетдаги информацион жараён тезкор ва ижобий бўлиш билан салбий томонлари ҳам борлиги аён, яъниким ёшлар маънавиятига уларнинг янгиликларга чанқоқ онггу тафаккурига салбий таъсир кўрсатаётгани бугун ҳеч кимга сир эмас. Мисол учун айрим хабарлар маънавияти яхши шаклланмаган ёшларни бузғунчилик харакатларини содир этишга ундайди. Бундай ахборот тарқатиш усулидан турли экстремистик оқимлар ўз мақсадлари йўлида фойдаланаётганликлари дунёҳамжамиятини ташвишга солмоқда. Интернет тармоғидаги экстремизм ва террорчи ташкилотлар қурбонига айланиб қолаётганларнинг аксарияти ҳали оқ-қорани ажрата олмайдиган, ҳуқуқий билими етарли бўлмаган, дунёқараши шаклланмаган ёшлар эканлиги янада ачинарли ҳолдир. Шу боис ҳам бугунги глобаллашув даврида ҳар бир ёш онгу-тафаккурини интернет орқали кириб келаётган зарарли ғоя ва таъсирлардан самарали ва ишончли ҳимоя қилиш муҳим вазифалардан бирига айланиб қолмоқда. Қолаверса, ёшларимиз ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмасликлари, алдовларга кўр-кўрона эргашмасликлари учун уларнинг билим ва тафаккурини янада бойитиш, интернет маълумотларидан ўринли фойдаланишли ўргатмоғимиз лозим.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...