вторник, 14 мая 2019 г.

 Интернет тармоқ – айёр қармоқ
Интернет тизимининг зарарлиги хусусиятлари ҳақида бот-бот гапирган билан минг афсуски унга  тобе бўлаётганлар кўпчиликни ташкил этади.
Дин ниқобидаги бузғунчи кимсалар ёшларни тузоғига илинтиришда тизим фаолиятидан усталик билан фойдаланишмоқда. Улар ўзларини ғамхўр кимсалар қилиб ҳар қандай ёрдамга кўмакка тайёр эканликларини билдиришиб, тўғри йўлдан уришмоқдалар. Олинган маълумотларга кўра, 2015 йилнинг ўзида бузғунчилик, зўравонлик, экстремизм ва терроризмни тарғиб қилувчи интернет сайтлар сони 10.000 тага етган экан. Бунга Яқин Шарқдаги даҳшатли воқеаларни мисол қилиш мумкин. Миллионлаб инсонлар бош панасиз, қанчадан-қанча ватангадолар... портлашлар отилган ўзлар оқибатида минглаб бегуноҳ одамлар ҳалок бўлишмоқда, қанчаси тан жароҳати олишиб қийналишмоқда. Жирканч мақсадли кимсаларнинг мақсади нафақат ёшлар эътиқодини бузиш балки бутун бир мамлакатни тўғри йўлдан уришдир. Шундай экан, ғараз мақсадли кимсаларнинг қилмишидан ҳамиша огоҳ бўлиш лозим. Айниқса ахборот оламидаги хабарларнинг ишончли эканлигини англашлари зарарлисидан фойдалисини ажрата олиши зарур.
         Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, интернет тармоқларидаги диний ақидапарастлик, терроризм ғояларини ёйиш “оммавий маданият” кўринишларини ёшлар онггига сингдириш, уларнинг турмуш тарзига айлантиришга бўлаётган уринишларга асло бефарқ қарамаслигимиз керак.

Маълумки, бугунги кунда Интернет кўлами тобора кенгайиб бормоқда. Бу шубҳасиз, замон талаби ва эҳтиёжидир. Бугун ҳар бир киши ўзи хохлаган хабарни ёки маълумотни Интернет орқали бир сонияда олиши мумкин. Хатто бошқа худуд ва мамлакатларга тарқатиш имкониятига ҳам эга. Бу имконият албатта яхши. Вақт тежалади, харакат камаяди. Бироқ масаланинг бошқа бир муҳим жиҳати борки, у ҳам бўлса интернетдаги ким қандай фойдаланиши. Дарҳақиқат, бугун интернетдан фойдаланувчиларнинг аксарияти ёшлардан иборат эканлигини ҳам таъкидлаб ўтиш жоиз. Тадқиқотлар натижасига, эътибор қаратадиган бўлсак, эндиликда мактаб ёшидаги болалар ҳам интернетдан фойдаланиш ҳолатларини кузатиш мумкин. Ҳозирга келиб интернет тармоғига уланаётган ёш болаларнинг сони дақиқа сайин кўпаймоқда. 2010 йилда дунё тармоғида 10 миллионга ёшлар бўлган бўлса, ҳозирга келиб улар сони 20 миллионга етган. Қолаверса интернетдан фойдаланувчи оилалар сони ҳам ортмоқда. Сир эмаски, айрим ота-оналар фарзандларига уяли телефон тутқазиб, болаларни нима билан машғуллигини билмайди ҳам. Уларни хатто назорат хам қилмайди. Натижада уяли телефонга тушган хар хил беъмани сурат ва ёшига мос келмайдиган маълумотлар улар онггини захарламоқда.

         Бугун эртанги кунимиз учун қайғурар эканмиз, фарзанд тарбиясини издан чиқарувчи ёт ғоялар таъсиридан ва ахборот таҳдидларга қарши кескин курашмоғимиз лозим. Маънавияти мустаҳкам ёшларни тарбиялаб камол топтириш эса барчамизга бирдек масъулият юклашни унутмаслигимиз лозим.  

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...