вторник, 14 мая 2019 г.

Коррупция жамият кушандаси

Маълумки, шиддат билан ўзгариб бораётган бугунги давр коррупцияга қарши курашда давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳамкорлигини янада кучайтириш лозимлигини тақозо этмоқда.


Мамлакатимизда ҳам коррупцияга қарши курашиш чораларини кучайтириш, уни илдизи билан йўқ қилиш ва бу борадаги ҳуқуқий асосларни янада мустаҳкамлашга жиддий эътибор қаратишга барчамиз масъулмиз. Зера, ҳар қандай жамият фаолиятидаги энг долзарб муаммоларни ижобий ҳал этиш учун жамоатчилик назорати муҳим аҳамиятга эга. Жамоатчилик назорати ҳар бир кишида мамлакат ривожига, унинг миллий юксалишига бевосита дахлдорлик туйғусини кучайтиради. Бу борада 2018 йил 12 апрелда Ўзбекистон Республикасининг “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Қонуни ҳам қабул қилинган. Мамлакатимизда жамоатчилик назоратини  амалга оширишнинг ташкилий – ҳуқуқий механизмларини мустаҳкамлашга қаратилган ислоҳотлар босқичма-босқич ўтказилмоқда. Бу эса жамиятда коррупцияга қарши кураш самарадорлигини оширишда кенг жамоатчиликнинг иштирокини таъминлаш кутилган натижаларга эришишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссияси томонидан жамиятимизда коррпцияга, турли жиноятларни содир этиш ва бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатларига қарши курашиш уларга йўл қўймаслик бўйича қатъий чоралар кўрилиб, иш олиб борилмоқда.  

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...