вторник, 14 мая 2019 г.

 Ёшлар тақдири - юрт тақдири

  Мамлакатимиз раҳбарининг Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича “Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармонида бешта устувор йўналишлар илгари сурилган.


Айнан Ҳаракатлар стратегиясида ўсиб келаётган ёшларга алоҳида тўхталиб, ёшлар тарбиясида жамоатчилик вакилларининг ўрни ҳақида бир қатор таклифлар келтириб ўтилган. Ҳуқуқий демократик жамият қуриш ва фуқаролик жамиятни ривожлантириш борасидаги ислоҳотларда ёшлар фаоллигини ошириш билан боғлиқ янги ва муҳим вазифалар белгилаб берилганлигини алоҳида қайд этиш керак. Ушбу ҳаракатлар натижаси ўлароқ, бугун ёшларимиз қўлга киритаётган марралар ва ютуқлар тақсинга лойиқдир. Бу эса Ўзбекистонда ёшлар сиёсати – давлат сиёсати даражасига кўтарилганлигидан далолатдир.
Бироқ айрим ёшларимизнинг турли алдов йўллари билан ёт ғоялар ва мафкуралар таъсирига тушиб қолаётгани ҳам кузатилмоқда. Ҳозирги кунда дунёнинг турли минтақаларида содир бўлаётган воқеалар, хусусан, Ироқ, Сурия ва Афғонистондаги қўпорувчилик ҳаракатлари, терроризм ва экстремизмнинг айнан шу ҳудудларда илдиз отиши, шу мамлакатларда яшовчи тинч аҳолининг, айниқса ёшларнинг ҳалок бўлиши, болалар ўлимининг кўпайиши ачинарли ҳол.

Статистик маълумотларга кўра, бугунги таҳликали замонда дунёда жангари болалар сони 250 минг нафардан зиёд. 10-12 ёшли бўлган бу ёш жангарилар жанговар қуроллардан фойдаланиш амалиётини ўзлаштирган. БМТ маълумотларига кўра, жангари болаларнинг 40 фоизини қизлар ташкил қилар экан. БМТнинг болалар жамғармаси маълумотига кўра, сўнгги ўн йил ичида жаҳоннинг турли қайноқ нуқталарида 2 миллионга яқин бола ҳалок бўлган, 6 миллион бола жиддий жароҳатлар туфайли ногирон бўлиб қолган. Бу маълумотлардан кўриниб турибдики, нотинчлик инсон бошига не–не кулфатларни ёғдиради. Шундай экан, тинчлик деган бебаҳо неъмат қадрига ҳамиша етишимиз лозим. Фарзандларимизни юксак маънавиятли таълим тарбияли комил инсонлар қилиб камол топтирсак, ҳеч қандай ёвуз кучлар раҳна сола олмайди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...