пятница, 5 апреля 2019 г.


Термизда фахр ҳисси!


Халқаро бахшичилик фестивали муносабати билан жануб гавҳари, азим Термиз шаҳри бугун чинаккам байромона руҳда чирой очиб, дунёнинг турли минтақаларидан келган сайёх-у меҳмонларни бағрига олмоқда.


Шаҳар марказида жойлашган санъат саройи ҳудуди  13 та вилоятнинг ўзига ҳос такрорланмас кўринишини номоён этувчи декоратсиялар билан безатилган бўлиб, анънавий яхлит композициялар айни пайтда ташриф буюрган меҳмонларнинг эътирофига сабаб бўлмоқда.  Қолаверса, “Маннон Уйғур” номидаги Вилоят мусиқали ва драмма театри жамоаси томонидан театрлаштирилган саҳна асарлари, жумладан, “Алпомишнинг қайтиши” асарининг узлуксиз намоиши, ундаги қахрамонлар Алпомиш ва Барчиной орасидаги меҳр садоқат қарашлари мехмонлар орасида илиқ таассуротлар уйғотмоқда. Шунингдек ҳар бир сахна безаклари, анънавий руҳга йўғрилган миллий бурчаклар, сархил мевалар декорлари ва шарқона кайфият улашувчи  ҳудудларнинг ўзига хос услублари намоён бўлаётган фестивалда ёшу кекса бирдек фахр  билан хисса қўшмоқда.
Матлуба Нигматуллаева

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...