ҚАШҚАДАРЁ
ВОҲАСИДА ҲАМ БАХШИЧИЛИК КЕНГ ТАРҚАЛГАН САНЪАТ ТУРЛАРИДАН ҲИСОБЛАНАДИ.
7-ЁШДАН
70 ЁШГАЧА БАХШИЧИЛИККА МЕҲР ҚЎЙИШИБ ҲАЗИЛ МУТОЙИБА ШАКЛИДАГИ СЎЗ ЎЙИНИ
ШАКЛИДАГИ ТЕРМАЛАРНИ МЕҲР БИЛАН ТИНГЛАШАДИ. ҚАШҚАДАРЁДА 50-ДАН ОШИҚ УСТОЗ ВА
ШОГИРД БАХШИЛАР БЎЛИБ УЛАРДАН 5-НАФАРИ ХАЛҚ БАХШИСИР. УЛАРДАН БАХШИЛАР УСТОЗИ
80-ЁШЛИ ШОМУРОД БАХШИ ТОҒАЕВ, ҚАХХОР БАХШИ РАХИМОВ,МАХМАДМУРОД БАХШИ РАЖАБОВ
ҲАМДА ОЧИЛ БАХШИ ЧОРШАНБИЕВЛАР 80 ГА ЯҚИН
ДОСТОНЛАРНИ БАХШИЁНА УСУЛДА ИЖРО ЭТИБ КЕЛМОҚДА.ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ МАДАНИЯТ
БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ, БОШ РЕЖИСЁРИ, ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ САНЪАТ
АРБОБИ,"ЭЛ ЮРТ ҲУРМАТИ ОРДЕНИ СОҲИБИ ИСҲОҚ ТЎРАЕВ БИЛАН БЎЛГАН СУҲБАТДА
ШУНДАЙ ДЕЙДИ:" БИЗ СУРХОН ДИЁРИДА БЎЛИБ ЎТАДИГАН БАХШИЧИЛИК САНЪАТ ФЕСТИВАЛИДА
ЎЗИМИЗНИНГ СЎЗГА ЧЕЧАН БАХШИЛАРИМИЗНИ, МИЛЛИЙ АНЪАНАЛАРИМИЗ,МИЛЛИЙ УРФ
ОДАТЛАРИМИЗНИ ЎЗ ИЧИГА ОЛГАН МИЛЛИЙ КИЙИМЛАРИМИЗ, АМИР ТЕМУРНИНГ 14- ТА ОҚ
ЎТОВИНИНГ МИЛЛИЙ АНЪАНАЛАРИМИЗГА МОС КЕЛАДИГАН ТАРЗДА БЕЗАК БЕРИБ КУТИБ
ОЛМОҚДАМИЗ. АМИР ТЕМУР БОБОМИЗ ЖАНГДАН ҒАЛАБА БИЛАН ҚАЙТГАНЛАРИДА ЯЙЛОВГА ОҚ
ЎТОВ ТИКАР ЭКАНЛАР. БИЗ ҲАМ РАМЗИЙ МАЪНОДА ОҚ ЎТОВ ТАЙЁРЛАДИК. ҚАШҚАДАРЁЛИК
МИЛЛИЙ ҲУНАРМАНДЛАР ҲАМ ЎЗЛАРИНИНГ МИЛЛИЙ ҲУНАРМАНДЧИЛИК МАҲСУЛОТЛАРИ, КАШТАЛИ
СУМКАЛАР, ДЎППИЛАР, АНОРИ БИЛАН МАШҲУР ВАРГАНЗАНИНГ АНОРЛАРИНИ КАШТАЛАРДА АКС
ЭТТИРИБ, КЎРГАН КЎЗНИ ҚУВОНТИРМОҚДА. ҚЎЛИДА ДЎМБИРА УШЛАГАН ОҚИНЛАРИ БИЛАН
ҚАТНАШМОҚДАЛАР.
Комментариев нет:
Отправить комментарий