пятница, 5 апреля 2019 г.

Асл  ватан эрур Сурхон бахшиларга
 Бахшичилик ва достончилик санъати мактаблари юртимизда кенг тарқалган. Айниқса бизнинг Сурхондарё воҳасида. Нега дерсиз. Ушбу йўналишни бошлаб, унинг ривожига ҳисса қўшган инсонлар айни шу замин фарзандлари саналади. Уларнинг шогирдлари бугун халқ бахшилари даражасига кўтарилиб, хурматга сазавор бўлган. Шундай ингсонлардан бири Шерна бахши бўлган. Шерободлик бахши гстоз-шогирд анъаналарини бошлаб берган устозлардан. Авлиёсифат бахшини халқ  бугунги кунгача хотирасини хурмат қилиб эъзозлайди.

Яна бир жиҳат Сурхондарё-Қашқадарё достонлари адабий-мусиқий асар сифатида талқин қилинади. Улар насрий ва назмий қисмларга бўлиниб, ўзаро бир-бирига боғлангандир. Достон ижрочиларини бахши, шоир, юзбоши деб атайдилар. Достонлар асосан дўмбира чолғу жўрлигида бўғиқ овозда куйланади. Бўғиқ овозни ҳосил қилиш ва ишлатиш алоҳида машқлар натижасида амалга оширилади. Ушбу малакани оширишда устоз-шогирд анъаналарига риоя қилинади. Натижада шогирдлар ушбу воҳаларда машҳур бўлган «Алпомиш», «Авазхон», «Гўрўғли», «Кунтуғмиш» достонларини ёд оладилар ва кўрикдан ўтадилар. Бахшилар достонларнинг насрий қисмларини қўшиқ шаклида куйлайдилар.

Сурхондарё-Қашқадарё достончилик санъатида Шаҳрисабз ва Шеробод мактаблари асосий марказ саналади. Абдулла Нурали ўғли ва Ислом Назар ўғли каби бахши шоирлар Шаҳрисабз достончилик мактабининг йирик намояндалари бўлса, Шерназар Бекназар ўғли, Мардонқул Авлиёқул ўғли, Умар Сафар ўғли, Нормурод бахшилар эса Шеробод достончилик мактабининг машҳур ижрочилари ҳисобланадилар.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...