пятница, 5 апреля 2019 г.


Термиз хорижлик меҳмонлар нигоҳида

Бугун эрта тонгда Термиз шаҳри аерапортида халқаро бахшичилик санъати фестивалининг хорижлик иштирокчилари бахши ижодкорлар, санъатшунослар, мусиқачилар, оммавий ахборот воситалари вакилларидан иборат делегатция етиб келди.
Улар меҳмонхоналарга жойлашиб тушликдан сўнг халқаро бахшичилик фестивалининг матбуот маркази биносига келишди. Бу ердаги шарт-шароитлар ва имкониятлар билан танишиб, фестивал ҳақида қисқача фикр-мулоҳазалар билдиришди. –Мен чолғу асбобларига қизиққанлигим учун мазкур фестивалга келдим.
Фестивалга бириктирилган мехмон журналистлар умуман барча ОАВ вакиллари учун Халқаро бахшичилик фестивали матбуот марказида етарлича шароитлар яратилган ва биз хеч қандай тўсиқларсиз техник имкониятлардан фойдаланиб ўз мамлакатимизга янгилик ва репортажларни етказа олаётганимиздан хурсандман ва бу албатта биз журналистларнинг тезкорликка амал қилишимиз учун берилган кенг имконятдир –дея фикр билдиради Португалия (СBFweb RADIO music from the world ) давлатидан ташриф буюрган журналист Carlos Borges Ferrira.
Маълумот ўрнида келтирадиган бўлсак, айни дамгача Тайлант, Мексика, Ливан, Белгия, Корея, Қатар, Испания, Бразиля, Швитсария каби қатор мамлакатлардан журналистлар етиб келишди.  

Матлуба Нигматуллаева


  


Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...