суббота, 6 апреля 2019 г.


Жаҳон цивилициясида Бахшичилик санъати

Термиз шаҳрида бўлиб ўтаётган биринчи халқаро бахшичилик санъати фестивали доирасида “Оила” марказида “Жахон цивилизациясида бахшичилик санъатининг ўрни” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция ўз ишини бошлади.  Ушбу конференция икки кун давом этади.

Бахшичилик ва достончилик санъатини ривожлантириш, бахши-шоир, оқин ва жировлар ижодининг Шарқ ва Ғарб маданияти ҳамда санъатидаги ўрнини янада ошириш, ўзбек ҳамда бошқа халқларнинг достонларини илмий ўрганиш мақсадида ташкил этилган конференцияга Болгария, Корея, Молдава, Рассия, Туркия, Франция ва қўшни давлатлардан тажрибали мутахассислар иштирок этмоқда.
Конферециянинг  илк соатларида Бахшиларнинг эстетик қарашлари мавзусида Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Тўра Мирзаев, Маразий Осиёда номоддий маданий мерос муҳофазаси бўйича халқаро ҳамкорлик: минтақада ICHCAP билан муштарак ишлар мисолида мавзусида ЮНЕСКО ICHCAP маркази ходими кореялик Сеонг Йонг Пак маърузалари тингланди.
Икки кун давомида Рассия, Қозоғистон, Туркия, Молдава, Тожикистон каби бир қатор мамлакатлар мутахассислари маърузалари бўлиши режалаштирилган.
Шунингдек “Эпос-халқ маънавий меросининг дурдонаси сифатида”, “Бахшичилик анъанаси тарихи, назарияси ва ижрочилик маҳорати”, “Бахшичилик санъатининг ҳозирги  холати ва уни сақлаш муаммолари”, “Эпик мерос этномусиқашунослик контекстида” номли 4 та шўъбада йиҳилишлар давом эттирилади.
Мастура Ҳамроева
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси
вилоят бўлими мутахассиси, Блоггер  


Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...