вторник, 9 апреля 2019 г.

Эл ардоғидаги санъаткорлар Термизда



         Сурхондарё вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамкорилигида Термизда ўтказилаётган халқаро бахшичилик фестивали доирасида санъаткорлар билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.





Мазкур тадбирда Сурхондарё вилоят ҳокими ўринбосари Р.Чориев, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси Ш.Олимов, 1-сонли мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари, санъат коллежининг ижодкор талабалари ҳамда фестивал иштирокчилари қатнашишди.Уларга Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Маҳмуд Намозов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Яхёбек ва Мухсунбек Мўминовлар ҳамда эстрадамизнинг ёрқин юлдузлари Зиёда Қобилова, Бахром Назаровлар қўшиқ куйлашди. Тадбир давомида иштирокчилар санъаткорлардан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди. 
                                                                 Матлуба Нигматуллаева  

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...