вторник, 9 апреля 2019 г.

Чағон-руд Сурхондарё
            Чағаниён воҳасида яшовчи туркий ҳалқлар форсий аҳоли билан елкама-елка туриб араб қўшинлари билан жанг қилиб, ўз ерларини ҳимоя қилиб келганлар. Бу ҳолат VIII аср бошларида кенг тус олиб, бу курашга Абу Музахим раҳбарлик қилди. Илк ўрта асрларда Чағаённинг этник ва маданий тараққиётида ўзбек ҳалқининг иқтисодий маданий ҳаёт жиҳатдан шакилланиши кучайди. IХ- Х асрларда Мовароунаҳрда бўлганидек Чағаниёнда ҳам этник таркиб бир хил бўлмай, асосий халқ қадимдан турғун яшаб, деҳқончилик, ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ билан шуғулланиб келган.


Араб истилосидан кейин Чағаниённи жанубий (ҳозирги Денов, Қумқўрғон) худудларида араблар турғун бўлиб жойлашиб, туркий забон аҳолига сингиб борди. Шимолий Тоҳаристон ҳудудида IХ-Х асрларда бир неча тарихий ҳудудлар мавжуд бўлиб, энг нуфузлиси Чағаниён (Сағаниён) ҳисобланган: унинг марказий шаҳри Чағаниён бўлиб, араб географларининг асрларида, Чағаниён шаҳри Шимолий Тоҳаристон ўлкасидаги энг йирик шаҳар ҳисобланган. Аммо ундаги аҳоли сони Термиз шаҳри аҳолисидан оз бўлган. О.Г.Большаковнинг тахмин қилишича Чағаниён шаҳристонида 9-10 минг киши яшаган. Аммо унинг работида қанча киши яшаганлиги аниқланмаган. Муқаддасийнинг ахборотида Чағониён вилоятида 16 минг қишлоқ мавжуд бўлганлиги такидланади. Чағаниёндаги ҳар бир қишлоқда энг камида 50 минг кишидан бўлганда ҳам (сўзсиз бу тахминий ҳисоб) баъзи қишлоқларда бир неча юз киши  яшаган бўлиши ҳам мумкин. Чағаниённинг 16 минг қишлоғида 800 мингдан ошиқ ахоли яшаган бўлади. Шимолий Тоҳаристонда яна бир ҳудуд Чағон-руднинг (Сурхондарё) юқори оқимларида жойлашган Ахарум вилояти бўлиб, аҳоли сонини аниқлаш қийин бўлсада аҳоли зич яшаган, шаҳар ва қишлоқлари нихоятда кўп бўлган. Ўзбек элати шаклланиши жараёнининг охирланиши Х -ХII асрларда Мовароунаҳрда ва унга туташ минтақаларга ўтади. Унинг таркибий қисми бўлган Сурхонда яшовчи турк ва тожик халқларини маданий-иқтисодий алоқалари анча ривожланади. Турғун аҳоли билан ярим кўчманчи ва ярим ўтроқ чорводорлар орасида ўзаро иқтисодий муносабатлар ўрнатилган. Савдо-сотиқ туфайли деҳқончилик маҳсулотлари чорвачилик маҳсулотлари билан айрибошлаш кенг йўлга қўйилади. Чорвадорлар бозорга қўй, от, туя, қора мол, жун, тери ва бошқалар маҳсулотларни сотиб, ўрнига буғдой, арпа, тариқ, гуруч ва бошқаларни олганлар. Вилоят бозорларида, марказий Чағаниёнда қишлоқ хўжалик (жумладан чорвачилик) маҳсулотлари, хунармандчилик товарлари кўплаб бўлган. Марказий бозордан товарлар ахоли ва савдогарлар томонидан сотиб олиниб ҳар томонга тарқалар эди. Бу даврда Чағаниённи сиёсий нуфузи ошди. Чағаниён амирлигининг Самонийлар салтанати (875-999) даги нуфузи ғоятда катта бўлиб, бу сулоладан чиққан амирлар аксар Хуросон ноиблигини бажарган. Чағонийлар сулоласининг вакили Абу Бакр 930-939 йиллари Чағониённи бошқарган. Чағонийлар сулосининг асосчиси Мухтож Чағоний ҳисобланади. Бироқ унинг амирлик даври санаси аниқ эмас. Умуман  Чағаниён амирлиги сархадлари кенг бўлиб унинг ҳудудларига ғарбдан Бойсун, Дарбанд, шимолдан Ҳисору-Душанбе, жанубдан Жарқўрғондан юқоридаги туманлар, шарқдан Боботоғ этаклариганча чўзилган заминлар кирган. Бутун воҳа Чағаниён номи билан юритилган. Қадимги  Сурхон бўлса Чағонруд дейилган. Чағаниён ва Чағонруд кўҳна сак элати номи ила ҳамохангликлар касб этади, яъни дарё атамаси Саконруд-Шаконруднинг талаффузидаги ўзгаришлар натижасидир. Бу эса Сакониён-Шакониён ёхуд Чағон-Сакон-Шакон-Чаконга ҳам тўкис тааллуқлидир. Зеро, бу ном айримлар айтганидек, Чағона (қизил) сўзига мутлоқо алоқодор эмас. Сакларнинг Бақтрия билан алоқаси қадимдан мавжуд эканлиги маълум, чунончи, ахмонийлар давриданоқ (балки, ундан ҳам илгарироқ) сак ва бохтар (Бохтарий)ларнинг қўшинлари ягона лашкарга бирлаштирилиб, Эрон-Юнон урушларида қатнашганини яхши биламиз. Чағониённинг қадимги маркази ҳозирда Қизилсув (Сангардак)нинг Сурхонга қуйиладиган чап соҳилида харобога айланган. Будрачтепа ўрнида бўлган,  кейинроқ бу марказ  Деновга кўчган, воҳа ҳам унинг маркази ҳам Чағониён дейилган. Араб  манбаларида Чағониён Сағаниён (гоҳо Саканиён) тарзида битилади, бу эса араб тилида  «ч»  товушининг йўқлиги туфайли рўй берган ҳодисадир. Сурхон ҳудидида яшаган турғун туркий аҳоли тожиклар билан бирга, аждодлари яратган моддий бойликнинг ворислари бўлиб, уни авайлаб сақлаб, ҳимоя қилиб, ўз ҳиссаларини қўшиб, уни бойитиб келар эдилар. Тожикларнинг баъзи гуруҳлари Қарлуқ ва бошқа уруғларга аралишиб, қоришиб кетган. Х-ХII асрларда Сурхон воҳаси ҳудудларига Мовароуннаҳр шимолий қисми Тошкент ва Фарғона тарафдан  Арғин кўчманчи туркий қабилалар келиб жойлашиб ўтроқ аҳолига қўшилиб кетди. Воҳада XVI-XVII асрларда этник жойлашув анча кенгайиб туркий ва тожик халқлари билан яқин этник, иқтисодий ва маданий алоқалар кенгайиб борди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...