вторник, 9 апреля 2019 г.

Тарихи ила уйғун воҳа

Термиз шаҳрида бўлиб ўтаётган Бахшичилик санъати фетивали асосида республикамиздан ва бутун дунёдан келган мехмонлар нафақат маданиятимиз балки азим Термиз шаҳрининг тарихи ва бугуни билан танишмоқда.

Айтиш керакки Сурхон воҳаси ўзбек халқининг илк аждодлари яшаган қадимий маданият маркази ҳисобланади. Холчаён, Далварзинда олиб борилган археологик қазишмалардан топилган манбаларга асосланиб, милоддан аввалги II мингинчи йиллар ўрталарида бу ҳудуд аҳолиси ўтроқ холида яшаганлигини илмий асосиди исботланди.
Бу даврда қадимий қабилаларга хос моддий маданият ёдгорликлари, турар жойлари, деҳқончилик, чорвачилик  билан шуғулланиб келганлигига оид манбалар топилиб, ушбу  манбалар Сурхон воҳасида ўтроқ маҳаллий аҳоли яшаганлигини тасдиқлайди. Милоддан аввалги I-мингинчи йилларнинг охирларида суғорма деҳқончиликнинг ривожланиши билан бу ҳудудда Бақтрия қулдорлик давлати шаклланиб, Юнон-Бақтрия танга пуллари, санъат буюмлари, ҳарбий қурол безакларида ва санамларнинг суръатлари ўйилган олтин товоқлар ва ҳар хил тошларга маҳаллий аҳолини миллий қиёфаси, урф-одатлари, хўжалиги, ташқи алоқаларига оид воқийлик акс этирилгандир.
Милоддан аввалги I-мингинчи йилларнинг ўрталарида Бақтрия давлати ҳудудида қадимий элатлардан бақтрияликлар, суғдийлар яшаб, деҳқончилик ривожланиши туфайли хўжаликнинг бошқа тармоқлари, тўқимачилик, кулолчилик, темирчилик ривожланиб маҳсулотнинг маълум бир қисми бозорга чиқарилган. Бу маҳсулотларнинг талайгина қисимни кўчманчи чорвадорлар ҳарид қилганлар ёки товарга-товар алмашиб олганлар. Шу тариқа савдо ҳамкорлиги, ўтроқ аҳолининг қишлоқ ҳўжалигини,  кўчманчиларниннг эса чорвачилигини яна ҳам тарақий этишини рағбатлантирган. Юнон-Бақтрия давлати доирасида бўлган Сурхон тинимсиз кўчманчи қабилаларнинг ҳужуми таъсирида маҳаллий аҳолини аралашув ва қўшилуви кучайиб бориб, Салавкийлар империяси (милоддан аввалги 312-250) даврида маҳаллий аҳолининг иқтисодий ва маданий ҳаёти тубдан ўзгариб борди. Милодимизнинг бошида бу давлатни Юе-Чжи (хитой манбаларида шундай аталган) қабилалари ўзига бўйсундириб, Кушон империяси (милоддан аввалги биринчи асрнинг охирларидан тортиб милодимизнинг тўртинчи асрининг иккинчи яримигача) таркибида бўлиб, сиёсий ва маданий жиҳатдан Сурхон ерлари ҳам Кушон империяси ихтиёрида бўлган.

Страбоннинг маълумотларига қараганда Юнон-Бақтрия давлатини ағдарган қабилалар ассийлар (ассианлар), пассианлар, тоҳарлар, сакароукалар бўлган. Рим тарихчиси Юстин (милодий II-III аср), Помпей Трогнинг (мидоддан аввалги I аср) маълумотларига таяниб, Бақтрия ва Суғдиёнани сакароук ва азианлар (ассианлар бўлиши керак) босиб оладилар деб ёзган эди. Кейинчалик бу кўчманчи қабилалар ичидан Тоҳарларни сиёсий бирикуви кучайиб ҳукмрон қабилавий иттофоққа эга бўлдилар. Тоҳарлар (юе-чжи) Амударёнинг чап томонидаги Бақтрия ҳудудидан ташқари шу дарёнинг ўнг томонидаги, ҳозирги Ўзбекистон ва Тожикистоннинг жанубидаги минтақаларни ҳам эгаллаган эдилар. Бу вилоятлар милодан аввалги II асрда Тоҳарстон деб аталди. Сурхоннинг асосий қисми ҳам Тоҳористон таркибига кириб деҳқончилик маданияти  юқори  тараққий этиб, арпа, буғдой, нўхот, шоли ва бошқа донли экинлар етиштирганлар, дарахтзор ва узумзорлар бўлган, сут, қатиқлар сероб бўлган. Тарихий манбаларда милодий V-асрнинг иккинчи яримида (аниқроғи 468 йили) Тоҳаристонда ҳокимиятни қўлга олган қабилалардан бири эфталийлар бўлиб, Чин манбаларида булар йеда (иеда, еда) деб номланган. Эфталийлар  даврида (IV-VI аср ўрталарида) Сурхон воҳасига вақти-вақти билан кўчманчи қабилалар келиб жойлашиб, ўзбек ва тожик халқларининг  аждодлари доимо иттифоқ бўлиб, ўзаро иқтисодий, маданий ва маънавий алоқада бўлиб яшаганлар. Бу даврга оид ёдгорлик Денов туманидаги Холчаён тепалигидан топилган  сарой архитектураси бўлиб, топилган асосий залнинг уч девори 3 м баланликда оқ ганч билан сувалган, ундан юқори қисимларида маҳобатли ҳайкаллар жойлаштирилган. Тўртинчи деворнинг тўқ қизил фонида оқ ганчдан барг, гул, бош узум тасвирланган нақши солинган. Саройнинг асосий залидан чиқиладиган айвондаги нақшлар ҳам сақланган.  Бундаги нақшларда эркаклар суръати ҳам бор; эркаклардан бири бақтрияликка ва яна бири мўғулга ўхшайди. Топилган ҳайкаллар, айниқса аёл ҳайкали, унинг юзи кенг, оқ дубулға тагидан ҳурпайган сочлар кўриниб туриши, танасига ёпишган  кийми сақланиб, тагида тўқ қизил ранг кўйлак устидан белдан юқори оқ тасма боғланган. Бу маъбуда Афина ҳайкали бўлса керак. Бу ҳайкалларни юнонлар олиб келган. Қайд этиш керак-ки юқоридаги манбалар асосида маҳалий ҳалқнинг маданияти, урф-одатлари ниҳоятда қадимий бўлиб, ўз навбатида кўчманчи ва келгинди ҳалқлар аралашиб муқим туб аҳоли шаклланди. Бу маданий жараён Бақтрия-Кушон ёдгорликларини  юксак санъатида эллин ҳайкалтарошлиги билан Парфия санъатининг анъаналарида кўринади. Холчаён тепалигини текширган Г.А. Пуганченкова: «Холчаён ҳайкали ҳозиргача номаълум деса бўладиган антик Бақтрия санъатининг алла қачонлар унтилиб кетган сўқмоқ йўлидаги ёрқин издир» деб, баҳо берган. Тоҳаристон ғоят катта Кушон империясининг марказий вилоятларидан бири бўлиб, бу ҳудуда юксак маданият ривожланган. Маҳаллий туркий забон аҳолини ўсиши туфайли VI-VIII асрларда Сурхон воҳаси худудида ҳам этноҳудудлар вужудга келиб ижтимойи ҳаётда ҳам ўзгаришлар юз берди. Бу даврда этник гуруҳлардан қарлуқ, халач, чигил қабилалари келиб ўрнашиб, Тоҳаристонда қарлуқ ябғулари ҳукумронлигини ўз қўлларига олдилар. Араблар истилоси даврида Сурхон аҳолиси қаттиқ талофат кўриб, шаҳар ва қўрғонлар яксон қилинди. Мовароуннаҳр ҳудудида мавжуд бўлган Чағаниён ўзаро курашлар ва ички низолар билан овора бўлиб, ўз кучлари билан ерларини босқинчлардан ҳимоя қилишга ожизлик қилган.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...