вторник, 9 апреля 2019 г.

Бахшичилик фестивали иштирокчиларига навбат 
Мана икки кундан буён Термиз шаҳрида ўзаро беллашаётган бахшилар барчанинг эътиборида. Қуёш нурлари чекинган бир паллада санъат саройида бошланаётган беллашувда бутун дунё вакиллари иштирок этмоқда. Улар орасида  афғонистонлик Анна бахши “Ғариб ва шоҳсанам”, айтган бўлса Таних ва Шабан балгариянинг машҳур “Қиролича Будинская” достонини куйлашди. “Гўрўғли” дан парчани қирғизистонлик  Асилбек Баратов ижро этди. Шунингдек Сербиялик ва Иорданияликлар ҳам сахна майдонида ўз иқтидорини намаён этмоқда.

Иштирокичилар орасидан Малайзиялик Замзуриа Бинти Захари  фестивал ҳақида шундай дейди: Ўзбекистон санъати ва маданиятини кўриб рости хайратга тушдим.  Бу диёрга биринчи келишимиз. Ушбу фестивал иштирок этаётганимиздан жуда хурсандмиз. Мазкур тадбир кўплаб давлатларнинг  ижодкорларини бир ерга жамлади. Биз ўз санъатимизни намойиш этиш билан бирга бошқа мамлакат ижодкорлари билан ҳам ўзаро танишдик ва тажриба ўргандик.
Айтиш керакки бахшичилик авлоддан авлодга ўтиб келаётган ноёб санъат тури саналади. У халқнинг маъанвияти, тарихи ва бугунини ўзида жо этган. Айни кунларда бўлиб ўтаётган бахшичилик санъати фетивалида ҳам иштирок этаётган хар бир давлат вакиллари ўз тарихи ва бугунини сахнада намаён этмоқда.
Мастура Ҳамроева
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси

Сурхондарё вилоят бўлими мутахассиси, Блоггер

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...