вторник, 9 апреля 2019 г.

Герхард Биркл: Юртингиз мени ўзига мафтун этган

Мусиқа жилоси, рақслар ранг барангли билан уйғунлашган холда жануб диёрида биринчи бахшичилик фестивали Термиз танти инсонлари мехри каб ўзига жалб этмоқда.  Шу сабадан ташкил  этилган сайлда мехмонларнинг  сони ортиб бормоқда.

  Айниқса  улар орасида хорижлик мехмонлар кўплиги, ушбу фестивалга бўлган қизиқиш қанчалик юқори бўлаётганилигидан далолат беради. Хунармадларимиз томонидан тайёрланган буюмларга чет эллик мехмонлар хам хавас ҳам хайрат билан боқмоқда. Бу ҳақида Германиялик Герхард Биркл шундай дейди:
-Ўзбекистон тарихига ва маданиятига қизиқишим  туфайли  Европада ягона немис тилида Ўзбекистон онлайн сайтини яратганман.  Унинг саҳифаларида доим юртингизга оид янгиликларни бериб бораман. Бугунги кунда сайт аъзолари 500 мингдан ортиқ бўлган. Фестивал ҳақида ёзиб фото ва видео лавҳаларни ушбу сайтга жойлаб бормоқдаман.  Тўғрисини айтсам бу юрт мени доим ўзига мафтун этиб келган. Келгусида ўзбек тилини ўрганмоқчиман.
Мастура Ҳамроева
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси
Сурхондарё вилоят бўлими мутахассиси, Блоггер

Комментариев нет:

Отправить комментарий

  Сурхондарёда географик объектларни номлаш ишлари амалга оширилмоқда Ҳозирда географик объектларни номлаш жараёнлари 2018 йил 14 декабрда қ...