вторник, 9 апреля 2019 г.

Дунё ошхонасига мархамат
Термиз шаҳрида бўлиб ўтаётган Бахшичилик санъати фестивали доирасида  миллий таомлар байрами бўлиб ўтди.  Унда барча вилоятлар ўзининг миллий таомларини тайёрлашди.

Сурхондарёнинг тандир гўштидан Хоразмнинг тухумбаракигача кўришингиз мумкин. Айниқса ошпазлар томонидан тайёрланган икки метрлик шашлик барчани хайратга солди. Бу таомларга қарасангиз дунё ошхонасига тушиб қолгандек хис қиласиз ўзингизни.
Ушбу таомлар байрамида иштирок этган Иорданиялик Саут Аллан шундай дейди: Бизнинг давлат билан ўхшаш жиҳатларингиз кўп экан. Айниқса гўшти биз ҳам яхши кўрамиз. Бундай ажойиб фестивалга қатнашиш, гўзал тарихий шаҳарга келиш мени янада хурсанд қилди.
     Мастура Ҳамроева
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси
Сурхондарё вилоят бўлими мутахассиси, Блоггер

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...