среда, 10 апреля 2019 г.

“БОЙСУН БАҲОРИ” ФОЛЬКЛОР ФЕСТИВАЛИГА ТАЙЁРГАРЛИК АВЖИДА

Жорий йилнинг 27-28 апрель кунлари Бойсун туманидаги хушманзара Паданг қишлоғида анъанавий “Бойсун баҳори” очиқ фольклор фестивали ўтказилади. Бугун, яъни 9 апрель куни вилоят ҳокимлигида видеоселектор тарзида ташкил этилган йиғилишда ушбу фестивалга тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш масаласи ҳам муҳокама этилди.

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Тўра Боболов бошқариб борган йиғилишда бўлажак фестивалга мамлакатимиз ва хориждан ҳар йилгидан кўп меҳмон келиши кутилаётганлиги, шу боис тадбирга пухта ҳозирлик кўриш лозимлиги таъкидланди.
Маълумки, анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Бойсун баҳори” очиқ фольклор фестивалида фольклор-этнографик халқ ансамбллари ва бадиий жамоалар мамлакатимизнинг турли ҳудудларига хос либослар ва қадимий куй-қўшиқлар асосида тайёрлаган ноёб санъатини намойиш этади. Эл суйган бахшилар халқ достонлари ва термаларидан куйлайди. Бетакрор табиат қўйнида миллий кураш мусобақалари ҳам бўлиб ўтади. Қизиқарли халқ ўйинлари, миллий ҳунармандлик буюмлари ва либослар кўргазмалари ташкил этилади.

Йиғилишда фестиваль ўтадиган ҳудуд ва унга олиб борадиган йўлларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, байрамона безатиш ва зарур шарт-шароитларни яратиш, тунги ёритиш тизимларини янгилаш, алоқа сифатини яхшилаш, умумий овқатланиш шохобчалари фаолиятини йўлга қўйиш, қадимий миллий урф-одатларга мос равишда безатилган 100 дан ортиқ ўтов уйларни ўрнатиш, автомобил турар жойларини барпо этиш ва бошқа вазифалар белгилаб олинди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...