среда, 10 апреля 2019 г.

Миллий танлов ғолиблари аниқланди.

Термизда ўтказилаётган Халқаро бахшичилик санъати фестивали доирасида республика бахшиларининг кўрик-танлови бўлиб ўтди. Унда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида ижод қилаётган 87 нафар бахши, оқин ва жиров иштирок этди.


Уч йўналиш бўйича ташкил этилган танловда иштирокчиларнинг ҳар бир чиқишларини тажрибали ҳакамлар ҳайъати очиқ ва холислик тамойиллари асосида баҳолаб борди. Якунда ички овоз билан достон куйлашда қашқадарёлик Б.Баҳимов, ташқи овозда қорақалпоғистонлик И.Асқаров, жиров ва оқинлар йўналишида Тошкент вилояти вакили Т.Ўринбековлар фахрли 1-ўринни қўлга киритиб, диплом ва 5 миллион сўм миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланди. Шунингдек, иккинчи ва учинчи ўрин соҳибалари ҳамдаЭнг ёш ижрочи”, “Энг ёши улуғ ижрочи”, “Энг яхши аёл ижрочикаби номинациялар ғолиблари ҳам пул мукофотлари билан рағбатлантирилди. Халқаро фестиваль қизғин давом этмоқда.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...