Ота-оналари билан суҳбат
Ўзбекистон
ёшлари энг бахтли ёшлар эканлигини бутун дунё тан олмоқда. Бугунги кунда
ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган одилона сиёсат замирида халқимиз
фаровонлиги ва ёшларимизнинг бахтли келажаги ўйланаётганлиги ҳеч кимга сир
эмас.
Куни-кеча
Сурхондарё вилояти божхона бошқармасига хизматга қабул қилинган ёш ходимлар ва
уларнинг ота-оналари учун суҳбат ташкил этилди.
Дунёқараши,
эгаллаган мутахассислиги бўйича билим савиясини баҳолаш бўйича коллегиал
суҳбат, диктант, жисмоний тайёргарлик бўйича синов, ҳарбий-тиббий кўрик танлов
босқичларидан муваффақиятли ўтган ушбу 12 ёш ходимлар ўзлари учун Амир Темур
бобомизнинг «Аскари баққуват эл қудратли бўлур, қудратли элнинг аскари бақувват
бўлур» деган сўзларини дастуриламал қилиб олишган.
Суҳбат
аввалида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги
“Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5414-сон Фармони ва “Ўзбекистон
Республикаси Давлат божхона хизмати органларининг фаолиятини ташкил этиш
тўғрисида”ги ПҚ-3665-сон қарорларининг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил
ахборотлар берилди.
Шундан
сўнг бошқарма бошлиғи Т.Б.Саидов
ёш ходимларнинг ота-оналари билан суҳбатлашди, бошқарма фаолияти ҳамда унда
яратилган шароитлар билан яқиндан таништирди.
Божхона органларида хизматни
олиб бораётган ходимларни ижтимоий муҳофазаси хусусида гапирар экан, бошқа
вилоятдан келиб хизмат олиб бораётган божхоначилар ҳамма қулайликларга эга
замонавий хизмат уйи билан таъминланиши, бундан ташқари, божхона постларида
хизматни ташкил этиш учун яратиб
берилган қулай муҳит ҳақида ҳам
таништириб ўтилди.
Шу ўринда ота-оналар ўз фарзандининг мазкур соҳага бўлган катта қизиқишлари
туфайли божхона органлари хизматига ўз ихтиёри билан мурожаат этганликлари,
бугунги кунда мамлакатимизда ёшларга берилаётган имкониятлар сабаб, фарзандлари
ўз орзусига эришганликлари, келажакда хизмат жараёнида юзага келадиган ҳар
қандай қийинчиликни сабот билан енгиб, Ватанимизга хизмат қилишларига ўзларининг
ишончини билдирдилар.
– Бу кунни интиқ бўлиб
кутдик, – дейди ёш ҳодим Суҳроб Пардаевнинг онаси Гулчеҳра Каримова қувонч
билан. – Бугун илк бор ўғлимни ҳарбий хизматчи либосида кўрдим! Бирам кўркам,
бирам салобатли. Болажонимнинг
қувончли кунида бирга эканлигимдан шодман. Бундай бахт, шодлик ҳамма оналарга
насиб этсин.
Бундан ташқари самимий ва
очиқ руҳда ўтган ушбу учрашувда ҳамма ўзини қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар
олишди.
Азизжон
Абдулфаизов
Сурхондарё
вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
Комментариев нет:
Отправить комментарий