ЭЪТИҚОДНИНГ ЭГРИ ЙЎЛИНИ ТАНЛАГАНЛАР
Маълумки эътиқоди суст инсонлар ўтмишда ҳам ҳозирги замонда ҳам
тубанликга юз тутган. Ўзлари алдангани етмагандай, ўзгаларнинг эътиқодига раҳна
солаётгани эса хатарлидир. Алишер Зохидов ҳамда Дилшод Холбоевлар ана шундай
манфур кимсалар тоифасидан.
Сурхондарё вилояти Денов туманида туғилган Алишер Зохидов ҳам тайинли
бир ишнинг бошини тутмагач, Доғистон Республикасининг Хасавюрт шаҳрига иш
қидириб сафарга отланади. У ерга бориб қурилиш фирмаларининг бирига ишга
жойлашиб, олган маошига ўзига нетбук сотиб олади. Бўш вақтларида интернет
сайтларига кириб, астат секин интернет тармоғидан диний экстремистик мазмундаги
адабиётларни кўчириб олган ва мунтазам равишда ўқиб келган. Бора-бора ижтимоий
тармоқда ташкил этилган турли-хил гуруҳларга аъзо бўлиб, бир қанча дўстлар
орттирган. Улар эса диннинг турли аҳкомлари билан таништира бошлаган. Мияси
заҳарлаган Алишер Зохидов кейинчалик диний экстремистик оқимнинг фаол аъзосига
айланиб “Жиходчилар” оқимининг ғояларини илгари сурган.уларнинг аъзоси сифатида
фаол иштирок этиш баробарида молиявий пул маблағларини “байтулмол” сифатида
йиғиб Сурия давлатига кўмакка отланган. Уларнинг яна бир фаол аъзоларидан бири
Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани “Қораянтоқ” маҳалласида туғилган Дилшод Холбоевдир.
У ҳам 2016 йил Доғистон Республикасида ишлаб, ушбу гуруҳ аъзосига айланган.
2016 йил ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари томонидан қўлга
олинган Шерободлик Миржалол Холбоев, Жарқўрғонлик Хофизбек Холбоев, Урол
Кенжаев ва ҳоказолар гуруҳ аъзолари сифатида Сурия ҳудудида “Жихот” ва “Хижрат”
қилишни тарғиб этиб келишган.
2014 йилнинг охирларида Алишер Зохидов навбатдаги йиғилишда жамоат
аъзолари билан Сурия давлатида жисмоний ва маърифий тайёргарлик ўташ бўйича
Хасавюрт шаҳрида режа тузиб қуролли хужум уюштиришни мақсад қилади. Бироқ бу
режа амалга ошмай қолади. 2016 йил Холбоев Дилшод Россия миграция хизмати
ходимлари томонидан қўлга олинади. Бу жиноий тўда вакиллари 2016 йил декабр
ойида яшаш жойлари бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари томонидан
қўлга олинган. Тўпланган материалларга асосан, Миржалол Холбоев, Хофизбек
Холбоевларга нисбатан жиноий иш қўзғатилиб, турли йилларга озодликдан маҳрум
қилиш жазолари тайинланади.
Комментариев нет:
Отправить комментарий