понедельник, 27 августа 2018 г.

ҒОЯВИЙ КУРАШ ВА ТАРҒИБОТНИНГ МАЙДОНИ
Биринчи Президентимиз Ислом Каримов Минскда МДХ, давлатлари рахбарлари кенгашининг тор доирадаги мажлисида сўзлаган нутқида тобора авж олаётган радикализм, терроризм ва жангари экстремизм мафкураси нафақат бир мамлакат ёки муайян минтақа доирасида кенг тарқалаётгани, балки ушбу жараён миллий чегара билмаслиги ҳақида тўхталиб, яна бир бор ушбу хавфли тахдидларга эътиборни қаратганди.

«Бугунги саммитда жиноятчилик ва терроризм, наркотик воситаларнинг ноқонуний айланишига қарши хамкорликда курашиш бўйича чора-тадбирлар дастури, шунингдек, Ахбо­рот технологияларидан фойдаланган ҳолда содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш бўйича хамкорлик концепциясининг қабул қилиниши ҳамдўстликка аъзо барча давлатларнинг узоқ муддатли хавфсизлик манфаатларига мос келади», деганди Ислом Каримов ўз нутқида.
Шу ўринда савол туғилади. Нега бугунги кунда замонавий ахборот воситаларидан фойдаланиб, жиноят содир этишга уринишлар ортмоқда?
Тошкент Ислом университети факультети декани Уйғун Ғофуров таъкидлаганидек, бугунги кунда замонавий ахборот воситалари, хусусан интернет ғоявий кураш ва тарғиботнинг асосий майдонига айланган. Буни жахон турининг экстремистик ва террористик қарашларни тарғиб қилиши тобора ортаётгани мисолида хам кўриш мумкин. Юкоридаги саволларга янаям аниқроқ жавоб эса тахминан қуйидаги омилларда акс этса ке-рак: интернетга киришнинг осонлиги, фойдаланувчилар сонининг кўплиги, алоқанинг анонимлиги, ташқаридан бошқариш ва тахрир қилиш чеклангани, ахборотлар қисқа муддатда кенг маконда тез тарқалиши, фаолият сарф-харажатларининг бир неча баробар камлиги.
Мана нима учун жиноятчилар, террорчилар учун интернет, замонавий ахборот воситалари кулай.



Комментариев нет:

Отправить комментарий

  Фестивал олди журналистлар учун матбуот анжумани ташкил қилинди Бугунги кунда хорижликлар эътиборида бўлган “Бойсун баҳори” халқаро фоль...