понедельник, 27 августа 2018 г.

ЮРТГА ҚАЛҚОН ЎҒЛОНЛАР
        
         “Пойдевори мустаҳкам бино мангуликка боқийдир” дейди донишмандлар. Бундан хулоса шуки, бугун улғайиб вояга етаётган ўғил – қизларимиў ўзлари қизиққан соҳага қанча эрта интилиб ҳаракат қилса, билимларини мустаҳкамлаб борса, келажакда соҳанинг етук мутахассислари бўлиб етишишлари шубҳасиз. Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмларнинг бирида Музработ туманидаги мавжуд 56 мактабдан 82 нафар ўқувчи ёшларни чақириққа тайёрлаш бўйича ўқитувчи раҳбарлари, шунингдек туман мудофаа бўлими, халқ таълими вакиллари иштирокида ҳарбий қисм қисмга экскурсия  ташкил қилинди. Ёшларни юртга содиқ, халққа оқибатли қилиб тарбиялашда бу каби учрашувларнинг роли ва аҳамиятли катта.


Айниқса шарафли касб эгалари билан самимий мулоқот қилиш, уларнинг ватан олдидаги масъулиятли бурчи ва вазифасига оид бўлган фикрларни ўзларидан эшитиш, қолаверса уларнинг хизмат жойлари билан яқиндан танишиш, ҳарбий техникаларимизнинг қудрати ва салоҳиятлари, ҳарбий хизматчиларга хукуматимиз томонидан яратиб берилаётган замонавий шарт-шароитлар хусусида эшитиш ёшларга ўзгача завқ беради. Туман ҳокимлиги, Музработ туман Мудофаа бўлими, халқ таълими бўлими вакиллари ва ҳарбий қисм раҳбарияти вакиллари иштирок этган мазкур тадбирда ёшлар ҳарбий қисмдаги шарт-шароитлар билан яқиндан таништирилди. Улар ҳарбий қисм кутубхонасида, жанговар маўғулотлар ўтказиладиган майдонларда бўлишди.
         Шунингдек, улар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида, айниқса чегара қўшинларида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, янгиликлар ҳақида ҳам маълумотга эга бўлишди.   

         Бугун мен катта тассуротга эга бўлдим. Қалбимда бу касбга бўлган иштиёқ янада ортди, - дейди Музробот туманидаги 28-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Шухрат Жўраев. Она Ватанимизни қўриқлаш, сархадларимиз дахлсизлигини таъминлаш ҳар бир эр йигит учун шарафли ва муқаддас бурч эканлигини теран англаб етдим, - дейди сухбатдошимиз. Дарҳақиқат ўсиб улғайган заминни кўз қорачиғидек асраб – авайлаш, юрт ўғлонларининг муқаддас бурчидир.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...