понедельник, 27 августа 2018 г.

ГЛОБАЛ МАКОНДАГИ КИБЕРЖИНОЯТЧИЛИК

«Бугунги кунда дунёда кибержиноятчилик, коммуникация технологияларидан фойдаланган холда салбий информацион таъсир ўтказиш каби халқаро хавфсизликка нисбатан илгари қурилмаган хавф-хатарларнинг авж олаётганига етарли бахо бермасдан, уларнинг олдини олмасдан, бепарво бўлиб яшаш мутлақо мумкин эмас», дейди президентимиз Куролли Кучлар 21 йиллиги муносабати билан Ватан ҳимоячиларига йуллаган байрам табригида. Дарҳақиқат, бугун ахборот асри деб эътироф этилаётган йигирма биринчи асрда дунё хамжамиятини тобора хавотирга солаётган муаммолардан бири бу кибержиноятчиликдир.

Хўш, кибержиноят нима? Қисқача изоҳ шундай: кибержиноят инсонлар томонидан жиноят мақсадида ахборот технологияларидан ноқонуний фойдаланиш.
Кибержиноятнинг асосий турлари сирасига вируслар ёрдамида зарар етказувчи дастурларни тарқатиш, паролларни бузиб кириш, кредит карта ва бошқа банк реквизитларидаги рақамларни уғирлаш, шунингдек интернет орқали конунга зид ахборотларни - бўхдон, порнографик материалларни тарқатиш кабилар киради. Хуллас, глобал тармокда бу жиноятнинг йил сайин янги-янги турлари пайдо бўлмоқда.

Келинг, мисоллар ёрдамида фикримизни давом эттирайлик. Европолнинг «The EU Serious and Organized Crime Threat Assessment (SOCTA) 2013» номли ҳисоботига мувофиқ Европа иттифоки худудида интернет оркали киберҳужум уюштириб, иқтисодий барқарорликни издан чиқаришга уринган 3600 та жиноий гуруҳ зарарсизлантирилган. Хисоботда қайд этилишича, кибержиноятчилар киберҳужумни қисқа фурсатда ташкил этиш ва ўлжаларига салмоқли зарар етказиш мақсадида рақамли технологиялардан фойдаланишаркан. Шунингдек, Европол экспертларининг ҳисоботида кўрсатишича, террорчилик ташкилотларига турли сохалардаги жиноий фаолиятларини молиялаштириш мақсадида интернет тармоғи орқали уюштириладиган хужумлар кўл келаркан. Бироқ кўпчилик холатларда киберҳужум фирибгарлик орқали шахсий молиявий фойда олишни кўзлаб амалга ошириляпти. Статистикадан рақамли технологияларни қўллаб амалга ошириладиган бундай жиноятлар туфайли Европа иттифоқи худудидаги мамлакатлар йилига 100 миллиард евро зарар кўраётганини билиш мумкин.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

  Фестивал олди журналистлар учун матбуот анжумани ташкил қилинди Бугунги кунда хорижликлар эътиборида бўлган “Бойсун баҳори” халқаро фоль...