Интернет ва террор
БМТ Бош ассамблеяси 2006
йил 8 сентябрда қабул қилинган «БМТнинг глобал аксилтеррор стратегияси»да янги услублар қаторида биотерроризм ҳамда интернетдан террор мақсадида фойдаланишнинг олдини олиш
чораларини кучайтириш алоҳида қайд этилган.
Сўнгги йилларда террорчи ташкилотлар
ғояларини тарғиб-ташвиқ қилишга қаратилган веб-сайтларнинг сони бир неча баробарга ошган. Хусусан, 10 йил
аввал бундай сайтлар сони 20 та бўлса, бугунги кунда дунёда террорчилар фойдаланадиган 7000 дан ортик интернет
сайтлари мавжуд бўлиб, уларга хизмат кўрсатувчи порталлар сони ортиб бормоқда.
Россия телевидениесида
хорижий мамлакатларнинг биридан келтирилган дазмол ичидан жосусликка хизмат килувчи чип топилганини намойиш
этишди. Мазкур чип дазмол электр энергиясига уланганида «WI-FI» бўйича ишлаб, 200 метргача радиусдаги исталган компьютерга вирус ва спамлар жўната оларкан. Интернетдан олинган бу
мисолларнинг айримларида балки бироз муболаҳаси бордир.
Комментариев нет:
Отправить комментарий