Президентимиз
Шавкат Мирзиёев раислигида шу йилнинг 21 июнь куни тармоқлар ва ҳудудларда
инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳолати, тўғридан-тўғри хорижий
инвестицияларни жалб этиш ва ўзлаштириш натижалари таҳлилига бағишланган
видеоселектор йиғилишида хорижий инвестициялар иштирокида лойиҳаларини ўз
вақтида амалга ошириш мақсадида аниқ вазифаларни белгилаб берди. Ушбу мақсадда
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан ҳам мамлакатимизда
тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга
оширилмоқда.
Жумладан,
шаҳар ва туманларда хорижий инвестиция асосида фаолият юритаётган лойиҳалар
билан корхоналар жойлашган ҳудудларга борилиб, тадбиркорликни ривожлантиришда
яратилган қулайлик ва имкониятлар тўғрисида тушунтиришлар берилмоқда ҳамда
тадбиркорлар олдида турган муаммолар ўрганилиб, таклифлари тингланиб,
уларнинг ечимини топиш чоралари
кўрилмоқда.
Ана
шу мақсадда Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Т.Саидов раҳбарлигида божхона бўлимлари масъул
ходимлари иштирокида Термиз шаҳрида жойлашган корхоналарга сайёр учрашувлар
ташкил этилди.
Биринчи
навбатда “Амударё текстиль” қўшма корхонасига борилганда, ушбу корхона банкдан
олинган 23 миллион АҚШ доллари маблағи ҳисобидан 600 иш ўрни яратиладиган ип
калава ишлаб чиқариш мақсадида Туркия, Швейцария ва Япониядан энг замонавий
технологияни олиб келганлиги эътироф этилди.
Мазкур
корхонанинг ижрочи директори У.Эргашев сўзларига кўра, ушбу корхона 25 кун
ичида ишга тушиши, ҳозирда 200 иш ўрни яратилиб, ишга туширилгач иш ўрни 600
кишини ташкил этиб, йилига 7900 тонна пахтадан ип калава йигирилиб, Хитой,
Туркия ва Россия давлатларига экспорт қилиниши режалаштирилган.
Технологик
ускунанинг ишга тушириш жараёни билан танишгач, тадбиркорга 2018 йил 29 июндаги Президентимизнинг
“Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш
ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3818-сонли қарори билан
киритилган ўзгаришларни, яъни 2018 йил 1
сентябрдан бошлаб чегара божхона постларида божхона органлари томонидан божхона
назорати ўтказилганда ветеринар, фитосанитар, экологик ва санитар-эпидемиологик
назорат ҳам амалга оширилишини, импорт режимига божхона расмийлаштируви учун
товарларни давлат тилида мажбурий маркировка қилиш талаб этилмаслигини, божхона
омбори режимида олти ойдан кўп бўлган товарларнинг божхона расмийлаштирувида
имтиёзлар қўлланилмаслигини тушунтириб ўтилди.
Шундан
сўнг темир бетон маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи “Термиз таъминот” хусусий
корхонасига борилди. Ушбу корхона Хитойдан замонавий технологик ускуналари олиб
келиб, хитой технологияси асосида темир-бетон плиталар ишлаб чиқаришни йўлга
қўйган.
Сендвич
панеллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйган “Surhon Sandwich” МЧЖга борилганда эса
ушбу корхона хориждан олиб келинган технологик ускуна асосида икки турдаги
сендвич панеллар ишлаб чиқариши, иш бошқарувчиси О.Омоновнинг айтишича ушбу
корхона 1 ойда 1 миллиард сўмлик сендвич панеллар ишлаб чиқариши ва ушбу
маҳсулот экспорти бўйича Тожикистон Республикаси билан қиймати 100 минг АҚШ
доллари миқдорида шартнома имзоланган.
Айтиш керак-ки, мазкур учрашув қизғин
суҳбатларга бой бўлиб, унинг қатнашчилари ўз саволлари юзасидан батафсил маълумотлар
олишди. Тадбиркорлар учун божхона органларининг эшиклари ҳар доим очиқлиги
айтиб ўтилиб, божхоначи тадбиркорга ёрдамчи эканлиги тушунтириб ўтилди.
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати
Комментариев нет:
Отправить комментарий