понедельник, 27 августа 2018 г.

«Ёғочнинг бўшини қурт ейди доим»

Афсуски, ёшларда исёнкорлик, вахшийлик, итоатсизлик каби бир канча иллатларни шакллантирувчи бу «оммавий маданият»нинг учкунлариии узимизнинг баъзи клипларимизда, оммавий ахборот воситаларида, реклама ва роликларимизда ҳам кўриш мумкин.

Инсоният тараққиёт даврини ўргансангиз, бир нарсага дуч келасиз. Албатта тараққиётга ҳам, инқирозга ҳам жамият аъзолари орасида шаклланган ва ривожланган оммавий маданиятнинг таъсири бўлган, кўпинча бу таъсир куч ишлатиш йўли билан амалга оширилган.
Бугунги кунда баъзи бир давлатлар ва халқлар уз таъсир доирасини оширишда куч ишлатиш йўлидан кўра «информацион хуруж»лар орқали кураш олиб боришни самарали восита деб билмоқда.
Ҳар бир инсон демократиянинг мазмун-мохиятини, яъни халқ ҳокимиятининг асосий омили инсон эканлигини, инсоннинг ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий ва маънавий фаол бўлиши сиёсий учбурчакда, яъни жа­мият, давлат ва шахс муносабатларида акс этишини фуқаролик позицияси нуқтаи назаридан тафаккур қилмас экан, жамият ва давлат ишларида, умуман тараққиётда ўзига хос муаммоларнинг келиб чиқиши табиий.
Аҳолининг асосий қисми, яъни 65 фоизини ёшлар ташкил этадиган Ўзбекистон Республикасида ёшларга эътибор давлат эътиборида эканлиги бугунги кунда хеч кимга сир эмас. Мамлакатимиз ёшларининг ҳар томонлама соғлом ва билимли бўлишлари борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Бироқ шунга қарамай, баъзи бир давлатлар ва халқлар томонидан дунёда ўз таъсир доирасини ошириш мақсадида «информацион хуружлар» орқали «оммавий маданият»нинг кириб келиши аҳолининг ижтимоий- сиёсий фаоллигини янада оширишни, айниқса фаол бўлмаган ёшлар билан ишлаш механизмларини янада кучайтиришни талаб этади.
«Менга фарқи йўқ», «менга нима, нима бўлса бўлар» деб ўз қобиғига ўралиш нафақат ўзига, балки бутун жамиятни инқирозга олиб ке­лиши ҳам мумкин. Шу боис шу азиз ва муқаддас Ватанда яшаётган ҳар бир фуқаро лоқайдлик, дангасалик каби иллатларга қарши курашса, фарзандлари, яқкинлари, ёру биродарларининг осойишта, фаровон ҳаётини таъминлашга интилса, теваракда бўлаётган воқеаларга дахлдорлик хисси билан қараб, доимо сергак, хушёр бўлса, ўз-ўзидан маълумки, юртимизга кириб келаётган «оммавий маданият»нинг пайи киркилади. Ёки машхур масалдаги каби «ёғочнинг бўшини қурт ейди доим».

Жамият яхлит бир ижтимоий организм. Шу маънода унинг турли бедаво касалликларга чалинмай соғлом ривожланиши, тараққиёти хар биримизга боғлик.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...