среда, 11 октября 2017 г.

НОҚОНУНИЙ ТАДБИРКОРЛИК ҚОНУНГА ЗИД

Ангор туман ДСИ ходимлари ҳамкорликда туманда фаолият кўрсатаётган “QURBON NORSOAT” хусусий корхонасида ўтказилган қисқа муддатли текширишда, корхона бошлиғи Б.Сафаров (фамилияси, исми ўзгартирилган) сифат-сертификати бўлмаган 12 турдаги алкоголли маҳсулотларини сотаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.


Вилоят Сифат ва сертификатлаштириш маркази хулосасига кўра, далилий ашё сифатида олинган 8 турдаги 1,1 млн. сўмлик алкоголли маҳсулотлар истеъмолга яроқсиз эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан, Департаментнинг Ангор туман бўлими томонидан корхона бошлиғи Б.Сафаровга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, суднинг хукми билан қонуний жазога тортилди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...