среда, 11 октября 2017 г.

ИССИҚХОНАДА  ЎСТИРИЛГАН  ГУЛ

    Мавзуни ўқибоқ, отасига раҳмат ким бўлсаям десангиз керакда. Чунки одамлар иссиқхонада лимон, бодринг, памидор ўстириб мўмайгина пул қилишади,-деб. Иссиқхонада гул экиб ўстирса ҳовлиларимиз, кўчалар, ишхона олдиларига  шу гулдан  ўтказиб чиройли қилиб қўямиз деймизда.

   Йўқ, бу иссиқхонадаги анвойи  гул сиз-у биз ўйлаган гуллардан эмас. Фақатгина иссиқхона эгасини ўзига ёқадиган гул экан. Қизиқаётгандирсиз-а тезроқ айта қолса,-деб. Бир паст сабр қилиб туринг, бира тўла ҳаммасини айтамиз гулни ҳиди-ю, таъмигача айтиб берамиз.
    Эрта баҳор кунларини бирида, иссиқхонасини  ичида ишлаб турган Тошқул акани миясига бир фикр келди-ю ўзиям хурсанд бўлиб кетди. Иссиқхонасини ичида ўзидан бошқа ҳеч ким кирмаслигини уйидагиларига  уқтириб қўйибди. Шунинг учун ҳам ҳеч ким у томон бетламасди.
    Тошқул ака нимайики бўлса, кўкатми, кўк пиёзми, лимонми ўзим олиб чиқиб бераман,-деб иссиқхонанинг эшигига қулф осиб қўйган эди.
    Миясига келган фикри эса олдинги йили бир танишидан кўкнорни уруғини олиб келгани  эсига тушгани. Яшириб қўйган жойидан уруғни олиб, иссиқхона ичидан жой тайёрлади. Қадалган кўкнор уруғи бир текис, хатосиз униб чиқди. Суғорди, ўғит берди, ўсимлик бош тортиб гулга ўтирди. Қийғос бўлиб гуллаган кўкнорларга ҳар куни кириб қараб чиққанда, роҳатланадиган  бўлди. Бай, бай ҳозирдан таъмини тотгандай бўлаяпман-а, деб завқланиб ҳам қўядиган бўлди. Аёли:шу  иссиқхонангизга кириб чиқсангиз бошқача бўлиб кетасизда?,  деганида,
-   ҳа, шу ёққа кириб ўсимликларга қараб, бироз ишлаб чиқсам танамдаги қонларимни ҳаракати  бирам яхши  бўладики асли қўявер. Ёшим ҳам етмишдан ошди. Шу иссиқхонани қуриб қўйганим ҳам яхши бўлган эканда, мана қариганда  тетик бўлиб юриш учун бу ҳам бир эрмакда хотин.
Айни туш пайти эди юқоридан верталёт айланиб учиб ўтиб, қўшни хўжаликка қараб кетди.
-   Бу нимага  верталёт учиб юрибди, ёки қишлоқларни картасини чизаяптимикан ёки бўлмаса, пахта  даласини кўриб юрибдимикан-а? Аёл нима дейсан.
-   Билмасам, илгари  қишлоқларни  картасини самалётдан расмга тушириб олар экан деган гапларни эшитардик,- деб қўйди.
   Орадан бир кун ўтгач бир икки киши Тошқул акани сўраб келишди. Аёлиям ҳозир чақираман, у киши парникда эди деганида, йўқ йўқ, чақирманг ўзимиз борамиз, кекса одамни ҳалак қилиб нима қиласиз янга,  дейишди-да ҳалиги кишилар иссиқхона томон бориб, эшигини очиб ичкари киришди. Чақирилмаган меҳмонларни  кўрган Тошқул ака турган жойида тошдай қотиб қолди.
   Меҳмонлар ҳужжатларини кўрсатиб таништиргач, Тошқул ака  айбдорман дейишдан нарига  ўтмади. Улар холис чақиртириб биргаликда бир хил бўлиб, очилиб ётган беҳол, қизғиш кўсакка ўтирган гулларни  тўпини эринмасдан санаб чиқишдилар. Икки юз-у ўн саккиз туп экан. Ҳужжат  қилиб, имзолашди. Саноқдан ўтган кўкнор ўсимлигидан  анализга юборган эди, морфий, кодеин, табеин каби гиёҳванд моддалар борлиги аниқланди.
    Тошқул ака, ўзим истеъмол қиламан, маззам йўқлигидан,-деб тортишдиям. Буни ҳам йўли топилди. Тошқул акадан қон ва бошқа анализлар олиниб лабаратория текшируви ўтказилганда,  бу дориларга муҳтож эмас, деб хулоса берган.

   Ёлғониям иш бермаган Тошқул Маматовга  кексалигини ҳисобга олиб, бир миллион уч юз минг сўм  жарима давлат фойдасига  ундириладиган бўлди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...