среда, 11 октября 2017 г.

Оғунинг касри ёмон



М.Маматназар ўғли. Афғонистон Ислом Республикаси, Балх провинциясида яшаган бу инсон ўз жинояти учун жавоб берди. Тинч юртимиз сархадларини бузиб, контрабанда йўли билан гиёҳванд моддасини олиб келиб сотган.


Ачинарлиси унга харидор айни бизнинг юрдошларимиздан бири бўлиши мумкинлигидир. М.Маматназар ўғли биринчи бор 5 кг 272 грамм, иккинчи гал 8 кг. 719 грамм, учинчи бор 3 кг.301 грамм оғуни харидорларга етказиш учун Амударё дарёси орқали қўлбола тайёрланган резина қайиқда Ўзбекистон Республикаси чегарасини бузиб кирган. Охирги бор жиноят жараёнида М.Маматназар ўғли Ўзбекистон Республикаси МХХ Сурхондарё вилояти Бошкармаси томонидан жиноят устида қўлга олинди. Албаттаки жазо муқаррар. Оғулар йўқ қилиниб, жиноятчи Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг  59-моддаси тартибида 18 йил озодликдан махрум қилинди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

  Фестивал олди журналистлар учун матбуот анжумани ташкил қилинди Бугунги кунда хорижликлар эътиборида бўлган “Бойсун баҳори” халқаро фоль...