Фарзандларига
ғамҳўр ота
Биринчи Президентимиз фаолияти
ҳақида ўйласам у кишининг ёшларга не чоғлик ғамҳўр бўлганлигини ҳис қилиб тураман. Ёдимда бир йили Биринчи Президентимиз
Сурхондарё вилоятига қилган сафари чоғида Имом Термизий мажмуасига ҳам ташриф
буюрганди.
Шунда суҳбат чоғида жаҳонда, хусусан, Сурия ва Ироқ давлатларида
бўлаётган воқеалар ҳақида гапириб, ёшларини бу каби манфур кимсалар таъсиридан
асраш, бунинг учун уларни улуғ алломаларимизнинг асарларида баён этилган
маърифий ислом таълимотлари билан таништириш, уларни миллий қадриятлар ва
Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш кераклигини айтгандилар.
Дарҳақиқат ҳар қадамда юрт келажаги бўлган авлодни манфур ғоялардан доим
асраб келганлар. Буни мен ўз ҳаётимда ҳам сезганман. Зеро шу юрт фарзанди
сифатида баxт ила
уйғониб, лабда кулгу ила ҳаёт кечирмоқдаман. Бунинг барчаси ўша инсон
сабаблидир. Минг шукрким бугун Биринчи Президентимиз Ислом Каримов йўлини давом
эттирган ҳолда Президентимиз Шавкат Миромонович бизни ёрқин келажак сари олиб
бормоқда. Жаннатмакон Ўзбекистон келажаги эканлигимдан фаxрланаман.
Мастура
Ҳамроева
Комментариев нет:
Отправить комментарий