Нафс қурбонлари
Баъзида катта-кичик давраларнинг одамларининг ўзаро суҳбатларидан бир гапни
кўп бор эшитиб қоламиз, палончи нафси ёмонда, фойдаси йўлида ҳеч нарсадан тап
тортмайди шоввоз, деган гапларни. Ўйлаб кўрсангиз ўша айтилган гапларда жон
бордай. Негаки, одамлар билади. Билмасдан бирор-бир кишига дабдурусдан бундай
таъриф беришмайди.
Чунки қўни-қўшни маҳалла куй бир-бирининг юриш туришидан воқиф бўлишади.
Жарқўрғонлик Баходир Худойбердиев ҳам мансаб отига миндию юриш-туришидаги
ўзгариш дарров сезилиб қолди. Илгарилари машина рулидан тушиб қўшнилар билан
салом-алик қиладиган Баходир энди бўлса қора кўзойнакни бурнига таққанича
хизмат машинасининг орқа ўриндиғига ёнбошлаган ҳолда ўтиб кетади. Мансаб одамни
ўзгартирар экан дейишади маҳалладошлари Баходир Ўроқовични кўрганда. Ха, Баходир
Худойбердиев Жарқўрғон туманидан “SURXON” масъулияти чекланган жамиятида
директори лавозимида ишлайди.
Давлат сенга ишонч билдириб, масъул вазифани топширдими унга садоқат билан
ёндошмоғинг лозим. Ишончни оқласанг элу-улус орасида мартабанг ҳам, обрў-эътиборинг
ҳам ошиб бораверади. Акс ҳолда зиммангга юклатилган вазифани суистеъмол қилиб,
хиёнат қилсанг, нафсингга эрк берсанг ўзибўларчиликка йўл қўйсанг қилмишингга
яраша жазо оласан. Баходир Худойбердиев бу жиҳатларга эътибор қаратмади.
Нафсини жиловлай олмади. Мансабини суистеъмол қилиб, ўзаро жиноий тил
бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, Рўзимурод Жўраев жамияти бош муҳандиси ҳамда
“Жануб Термиз Жавоҳири” масъулияти чекланган жамияти директори Мақсатулла
Каримов билан биргаликда зиммаларидаги масъулиятли вазифага хиёнат қилишди.
Натижада тегишли ташкилотлар билан тузилган шартнома шартлари тўлиқ бажарилмай
келинган. Бажарилган ишлар ҳам қалбаки хужжатлар билан расмийлаштирилган. Охир
оқибат пудрат шартномалари бўйича бажарилган ишлар давомида ортиб қолган
қурилиш махсулотлари бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширмасдан ўзганинг
“50 696 431” сўмлик маблағлари ўзлаштириш йўли билан талон-тарож
қилинган.
“Жануб Термиз Жавоҳири” масъулияти чекланган жамияти директори Мақсатулла
Каримов ҳам истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиги, хавфсизлиги талабларига жавоб
бермайдиган “Теген” ва “Московский” номли ярим дудланган колбаса маҳсулотларини
ҳарбий қисмларга етказиб берган. Мазкур жиноят иши юзасидан 2016 йил 28 сентябр
куни Сурхондарё вилояти Судида суд бўлиб ўтди. Гувоҳлар ва ҳолислар
иштирокидаги ушбу судда судланувчилар қилмишига яраша жазо олишди. Суд ҳукми
эълон қилинди. Ўзбекистон Республикаси Қонунида кўрсатилган модда ва бандларга
мувофиқ Баходир Худойбердиев, Рўзимурод Жўраев, Мақсатилла Каримовларга
нисбатан қўлланилган суд ҳукми ўқиб эшиттирилди. Айбдорлар айбига яраша жазо
олишди.
Ха, жиноятга жазо муқаррар.
Комментариев нет:
Отправить комментарий