Жиноятга жазо муқаррар
М.Башир Худойқул ўғли. Айни кучга кирган
ёшлик вақти. Ўзининг келажагини нурли қилиш учун халол мехнат қилиши мумкин
эди. Аммо у бундай қилмади. Аксинча қинғир йўл билан инсонлар ҳаётини
шавқатсизларча тортиб оладиган гиёҳвандлик балосини сочиш билан шуғулланди.
Афғонистон Ислом Республикасида туғилган бу йигит 1514 грамм кўп
миқдордаги ОПИЙ гиёҳвандлик воситасини сотиш мақсадида Амударё дарёси
орқали қўлбола тайёрланган резина қайиқда Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ўтиб,
қамишлар орасига беркитиб, ортга қайтади.
Ўзбекистсон Республикаси МХХ Сурхондарё
вилояти бошқармаси суриштирувчиларидан иборат тезкор тергов гуруҳи ва
чегара харбий хизматчилари билан хамкорликда 1514 грамм ОПИЙ
гиёҳвандлик моддаси топилди.
Жиноятга бир бора эмас балки бир неча
маротаба такрор ва такрор қўл урди. Қўлга тушмас уддабурон қилмишлари бир кун
ўз жазосини топишини ўйламаганди. Вилоят МХХ томонидан унинг харакатлари
тўхтатилди ва тегишлар чора кўрилди.
Ўзбекистон Републикаси ЖҚ 59-моддаси
тартибида 18 йил озодликдан махрум қилинди. Шунингдек чегарамиздан бузиб олиб
ўтган гиёҳванд моддалари йўқ қилинди.
Худди шундай жиноятни Афғонистон Ислом
Республикаси яна бир фуқароси бўлган А. Рахматулло ўғли ҳам содир этди. У
Рахмон исмли шахс билан тил бириктириб сотиш мақсадида 408
грамм ГАШИШ гиёҳвандлик воситаси ва 1 дона «Ф1» гранатасини олиб резина
қайиқда Амударё дарёси орқали Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келган.
Молни яшириб харидорлар олиб кетишига замин яратган. Харидорларни гиёҳванд
моддалари билан бир маротаба эмас балки бир неча бор шу зайилда таъминлаган.
Унинг бу харакатларига чек қўйилди. Ўзбекистон Республикаси ЖК 59 –модасига
асосан 16 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Етук инсон бўлиб, порлоқ келажак эгаси
бўлишга имконияти бўлган, аммо бунинг ўрнига ғаразли зулмат сари йўл олган
улардек кимсалар олган жазодан хулоса чиқаради деган умиддамиз.
Комментариев нет:
Отправить комментарий