Узундаги узун
хикоя
Билса билади, билмаса ким билдикан
қабилида иш тутган кишининг бир кун келиб, қилган иши элга ошкор бўлиши тайин,
А. Эралиев ҳам бу нақлни кўп бора эшитган бўлса ҳамки, кўра била туриб қонунга
хилоф иш тутди.
"Сувдан қуруқ чиқаман" ҳом
хаёлларга берилган А.Эралиев оҳир оқибат айбига иқрор бўлиб, юзи шувут бўлди.
Эралиев 1960 йил Тожикистон
Республикасининг Лелин туманида туғилган. 1993 йилга қадар мазкур туманда
доимий рўйхатда турган холда ишлаб келган. Ўзбекистон Республикасининг
фуқаролиги тўғрисидаги
қонун қабул қилингач, оила аъзолари билан биргаликда доимий яшаш
мақсадида юртимизнинг Узун туманига қўчиб келган. Бироқ у қонунда
кўрсатилган тартибга амал қилмасдан доимий яшаш учун рўйхатга қўймайди.
Қолаверса, Тожикистон Республикаси Лелин тумани И.И.Б. томонидан берилган собиқ
иттифоки паспортига асосан Узун тумани И.И.Б. ходимларига қалбаки хужжатларни
тақдим қилиб собиқ иттифок паспортини олади. "Хамирдан қил суғургандек" ишлари осон битгач 1996
йил Ўзбекистон Республикаси паспортига алмаштиради. Ушбу паспортга асосан 2006
йилга келиб Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспортига эга бўлади ва 2015 йил
Узун туман И.И.Б. ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси биометрик
паспортини ҳам қўлга киритиб, бемалол фойдаланиб келади.
"Қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилдан кейин хам чиқади"
деганларидек, А.Эралиевнинг ҳам қинғир ишлари кундек равшан бўлиб қолади. Қалбаки
паспорт эгаси, Узун тумани И.И.Б. ходимлари томонидан чақирилиб паспортни
текшириб кўриш учун олиб келинади. Олиб борилган текширишлар натижасига кўра
фуқаро Эралиев АВ 0145645 рақамли биометрик паспорт ноқонуний берилганлиги ўз
тасдиғини
топди.
Маскур масала юзасидан, 2016 йил 4-июлда
жиноят ишлари бўйича Узун туман суд мажлисида суд бўлиб ўтди. Унда фуқаро
А.Эралиевга қўйилган айблов тўлиқ асосли деб топилиб суд хукми эълон
қилинди.
Эралиев Ўзбекистон Республикаси жиноят
кодексининг 228- моддаси 3-қисми билан айбдор деб топилиб, унга нисбатдан энг
кам иш хаққининг 25 баробари миқдорда, яъни (икки милион тўққиз юз олтмиш
минг) сўм миқдорда жарима жазоси тайинланди.
Ха, эгрилик инсонга бахт эмас бахтсизлик
олиб келади. Ножўя харакатга эса хамиша жазо муқаррар.
Комментариев нет:
Отправить комментарий