Йўлимизни ёрутгувчи маёқ
Бундан 26 йил олдин.
Мустақиллик учун тамал тоши қўйилаётган вақтлар. Не не инсонлар орзу қилган онлар. Бир
инсон матонати ва жасорати билан озодлигимиз йўли қурилди. Бу Биринчи
Президентимиз Ислом Каримовдир.
Йўлимиз раxнамоси давлатимизни мустақил қилиб
фарзандларининг келажаги йўлини ҳам ёритди. Шунинг учун ҳам бежис мен мақолам
сарлавҳасини йўлимизни ёритгувчи маёқ
деб атамадим. Юртни ўз умридан устун қўйган жонкуяр инсон ҳар бир қарори ила ўз
қўллари билан Ўзбекистан Республикасининг тариxини дунё
тамаддунига ёзди. Ушбу ёзувлар орасида биз ёшларнинг эртаси учун шундай
мустаҳкам бир пойдевор қўйилдики у бугун ҳам у зот орамизда бўлмаса ҳам ҳар
дамда қўлимиздан тутиб йўл кўрсататгандек туюлади.
Биринчи Президентимиз орзуси юксак
маънавиятли, ақл заковатли қилиб ёшларни тарбиялашни мақсад
қилиб олиб, юртимиз фаравонлиги ва тараққиётига муносиб ҳисса қўша оладиган
комил эртамиз эгаларини ўстириш эди. Қисқа муддатда олдига қўйган мақсадлар
самаси мева бера бошлади ҳам. Шу замин фарзанди бўлган ҳар бир ёш борки, ўз иқтидори ва
билими ила юртимизнинг порлоқ эртаси учун
қадам ташламоқда. Натижада ёшлар турли республика ва жаҳон мқсида
ўтказилатган олимпиадаларда, мусобоқаларда, танловларида ўз иқтидорини намоён
қилмоқда. Юртимизда 60% дан ортиғини ёшлар ташкил этади. Мен ҳам улар орасидаман.
Навқирон Ўзбекистонимиз билан тенгдошман. Бошқа ёшлар қатори мен ҳам Ватанимга
лойиқ фарзанд бўлиш учун доим тинмай
ижодимни сайқаллаб бораман. “Йилнинг энг
яхши матбуот вакили” бўлишимда,
“Инсон ҳуқуқлари журналист нигоҳида” республика танловида, Журналистларни
қайта тайёрлаш маркази, Европа Иттифоқи ва ЮНИСЕФнинг молиявий кўмагида
ўтказилган “Ўзбекистонда оналик ва
болалик муҳофазаси бўйича хизматларни такомиллаштиришнинг ОАВда ёритилиши”
мавзусида энг яхши журналистик материал учун танловида, “Қариялари қадрланган
юрт” вилоят танловида, Журналистика соҳасидаги
“Олтин қалам” XI миллий
мукофоти учун халқаро танловининг БМТ ахборот маркази томонидан эълон қилинган
«Энг яхши ёшлар интернет нашри» номинациясида, “Камолот” Ёшлар ижтимоий
ҳаракати Марказий Кенгаши томонидан ўтказилган “Йилнинг энг фаол ёш журналисти” кўрик танловининг “Энг яхши
блоггери” йўналишида, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” Демократик партияси
Сурxондарё вилоят Кенгаши томонидан ўтказилган «XII аср аёли» республика танловининг вилоят босқичида ғолиб
бўлишимда Биринчи Президентимизнинг ўрни катта. У киши қуриб кетган мустаҳкам
мустақиллик йўлидан, у инсон бизга қолдирган мангу порлоқ келажакни
кўрсатувчи маёқ ёруғи ила шаҳдам бормоқдаман. Ҳали бу ютуқларим бошланиши. Ул
зотга муносиб ворис бўлиш учун янада кўпроқ ютуқларга эришаман.
Олдинлари Биринчи Президентимиз танловда ғолиб бўлиб дипломни қўлимга олганимда доим сендан
фаxрланаман фарзандим дея тургандек туюларди. Бугун эса ҳар бир ютуғимни қўлга
олганимда ул зотни кўргандек бўламан.
Зеро, бугунги марраларга эришишимда тўғри йўлни кўрсатган маёқ сифатида менинг
ҳаётимда муҳим ўрин эгаллаган инсон бу Ислом Каримовдир!
Мастура Ҳамроева
Комментариев нет:
Отправить комментарий