среда, 2 августа 2023 г.

Тадбиркорлар учун “ROADSHOW” ташкил қилинди.

 

 


Кейинги йилларда давлат активларини хусусийлаштириш, бўш турган объектлардан самарали фойдаланиш бўйича вилоятимизда ижобий натижаларга эришилмоқда. Айниқса иқтисодиётда давлат улушини қисқартириш, хусусийлаштириш жараёнларини соддалаштириш, бу борада очиқлик ва ошкораликни таъминлаш, корхоналарнинг устав капиталидаги давлат улуши ва активларини хусусий инвесторларга сотиш, иқтисодиётда хусусий мулкнинг даражаси ва ролини тубдан ошириш мақсадида бир қатор фармон ва қарорлар қабул қилинмоқда.

четверг, 27 июля 2023 г.

 Тўғрининг ишини Тангрим мукофотлайди

Бундан бир неча йиллар илгари болалик кезлари 2 синфда ўқиб юрган кезларим бўлиб ўтган воқеа ҳеч эсимдан чиқмайди. Автобусда уйимга қайтаётганимда ўриндиқда телефонга кўзим тушиб қолди.

четверг, 20 июля 2023 г.

 

БАРҚАРОР ҲАЁТ: Калониягача кириб бора олган халқаро марказ сабаб инсонлар ҳунарли бўлмоқда


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чорат-тадбирлари тўғрисида” қарорида Нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ), фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ижтимоий, социал-иқтисодий фаоллигини янада ошириб бориш, мамлакатни демократик янгилаш ва модернизациялаш бўйича ислоҳотларни амалга оширишдаги уларнинг роли ва аҳамиятини кучайтириш киритилган эди. Шу асосида ўтган давр мобайнида юртимизда ННТ ларнинг ўрни ва фаолиятини юксалтириш йўлида қатор ишлар амалга оширилди.  Биргина Сурхондарё вилоятида ННТ ларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2021 йили вилоят ҳокимлиги томонидан Нодавлат нотижорат ташкилотларини фаолиятини мустахкамлаш учун бино қайта таъмирланиб, фойдаланишга топширилди. Биргина ушбу бинода фаолият кўрсатаётган “Барқарор ҳаёт” маркази турли  махаллий ва хорижий лойиҳаларни амалга ошириш орқали нафақат Сурхондарёда балки республика миқёсида хам етакчи саналади.  Бугунги кунда ушбу марказнинг Тошкет ва Наманган вилорятларида ҳам филиаллари очилган бўлиб, Президентимиз томонидан чиқарилаётган қарорлар ва ислоҳотларни ҳаётга тақдиқ этишда катта хисса қўшиб келмоқда.

пятница, 7 июля 2023 г.

Ўзбекистон энергетика тизимида илк бор ГЭСларда “яшил энергия” сертификатлари жорий этилди

 Ўзбекистон энергетика тизимида илк бор ГЭСларда “яшил энергия” сертификатлари жорий этилди

 Ўзбекистон энергетика тизимида биринчи бўлиб “Ўзбекгидроэнерго” АЖ таркибидаги ГЭСларда “яшил энергия” сертификатлари тизими жорий этилди. Эндиликда яшил сертификатлар биржа савдоси орқали маҳаллий ва хорижий ҳамкорларга сотила бошлайди.

среда, 7 июня 2023 г.

КАМБАҒАЛ ОДАМЛАР. ЎЗБЕКИСТОН

Салом дўстлар! UzTrend жамоаси ўзининг навбатдаги мультимедиа лойихасини бошламоқда. Бу сафарги лойиха Ўзбекистондаги камбағаллик ҳолати ва унга қарши курашишнинг амалий йўллари мавзусига бағишланган. Анъанага мувофиқ, биз олти қисмдан иборат туркум ҳикоялар тайёрлашни режалаштирганмиз, улар яқин икки ой давомида эътиборингизга ҳавола этиб борилади.

среда, 31 мая 2023 г.

КИБЕРЖИНОЯТ:алдовдан жазога

КИБЕРЖИНОЯТ:алдовдан жазога
Кунлик янгиликларни интернет орқали ўқир эканмиз фирибгарларнинг ижтимоий тармоқлар орқали жиноий хатти-ҳаракатлари ва турли ёлғон хабарлар билан фуқароларни алдаб чув тушириш ҳолатлари кўпайиб бораётганлигини кўрамиз. Олдинги мақолаларда айнан кибер хужумга учраётган инсонлар ҳақида кенг ёритган бўлсак, эндиликда онлайн жиноятлар  оқибати ҳақида тўхталмоқчимиз.

пятница, 26 мая 2023 г.

Plastik kartadan hamyonga hujum

Plastik kartadan hamyonga hujum

Plastik kartadan firibgarlik yo‘li bilan pul o‘marish. Bugun bu usul mo’maygina mablag’ topishning samarali usuliga aylangan va  ommalashib ham ulgurgan.  Kun ora shunday xabarlarga ko’zimiz tushadiyu ammo bu bizning boshimizdan o’tmaydi deb o’ylaymiz. Yoki bo’lmasa xabardormiz bunday xolat menda uchramaydi deya ishonamiz o’zimizga. Ammo shunday xolatlar bo’ladiki siz duch kelganda qanday ularning tuzog’iga ilinib qolganingizni bilmaysiz. Ulardan biri Dildoradir..

четверг, 25 мая 2023 г.

Телефондаги қармоқ

Telefondagi qarmoq


Atrofimizga nazar tashlasak kun ora telegram orqali “Tabriklaymiz, siz pul mukofoti yutib oldingiz. Uni quyidagi havola orqali qo‘lga kiritishingiz mumkin” yoki bo’lmasa menga ovoz bering 1 raqamdaman degan xabarlar keladi. Bu  xabarlar ishongan va tanigan insonlardan kelganda biz ikkilanmay unga ishonamiz. Vaholanki ko’r ko’rona ishonish nechog’liq to’g’ri deb o’ylaysiz? Aynan shunday xolatni boshdan kechirgan hamkasbimiz fikrlari telegram orqali kelayotgan xabarlarning barchasi ham rost bo’la olmasligini  isbotlaydi.

среда, 26 апреля 2023 г.

Фактчекинг бизга нима учун керак?

Фактчекинг бизга нима учун керак?

Интернет чек чегарасиз ахборот манбаидир. Ундаги маълумотларни тўғри ёки нотўғри экналигини  қандай билишимиз мумкин.  Бўлмаса бизга учрайдиган ахборотларнинг қай биридан эхтиёт бўлишимиз керак ва қай бирига ишонишимиз керак. Бу каби саволлар туғилганда бевосита англаб етамимизки бугунги кунда   фактчекинг биз учун керак.   Фактчекининг ҳақида юртдошларимиз хабардорми ёки  ва унинг бизга нечоғлик кераклиги ҳақида билиш мақсадида мақсадида сўровнома ўтказдик.

Дезинформацияга қарши кураш: анъанавий маълумотни текшириш

Оммавий  ахборот воситалари   ва ижтимоий тармоқлар орқали хабарлар тарқатишда анъанавий маълумотларни текшириш тажрибасидан фойдаланиш ҳаққоний ахборотни бизгача етиб келишига замин яратади.  Бу йўлда инсонларга ахборот етказувчи ҳисобланган журналистлар ва ижодкорлар анъанавий тўғри ахборотни чоп қилишда қандай тажрибалардан фойдаланмоқда? 

четверг, 30 марта 2023 г.

ФEЙКЛАР: ҚОНУН ЁЛҒОНГА ҚАРШИ НИМА ҚИЛА ОЛАДИ?

 

ФEЙКЛАР: ҚОНУН ЁЛҒОНГА ҚАРШИ НИМА ҚИЛА ОЛАДИ?

Сохта ахборот. Кунда ўқиётган маълумотлар орасида уларга ҳар биримиз деярли дуч келганмиз. Ёлғон ахборотлар муаллифлари кўпинча кўзга яққол ташланадиган, «қичқирувчи» сарлавҳалардан ёки бошдан-оёқ тўқима воқеалардан фойдаланиб ўқувчилар аудиториясини оширишга ҳаракат қилишини эса аллақачон билиб ҳам олдик. Ҳатто улар моддий манфаат учун фойда олиш принципини қўллаб, қанча кўп одам тарқатаётган ахборотини ўқиса, бошқаларга улашса ва ўша ресурсга кирса, реклама берувчилар сони ҳам шунчалик ортади дея ўйлашади. Аммо бир жиҳат ҳам борки, оқибатини улар унитишган.  Фейк   маълумот тарқатганлик учун қонунларимизда  жавобгарлик бор. Хўш юртимизда ёлғон ахборот тарқатганлик учун қандай жазо муқаррар?

  Оила мустаҳкамлигининг ҳуқуқий асоси Оила жамиятнинг асосий бўғини бўлиб, унинг мустаҳкамлиги эр-хотин ўртасидаги ўзаро ҳурмат, ишонч ва м...