Фактчекинг бизга нима учун керак?
Интернет чек чегарасиз ахборот манбаидир. Ундаги маълумотларни тўғри ёки нотўғри экналигини қандай билишимиз мумкин. Бўлмаса бизга учрайдиган ахборотларнинг қай биридан эхтиёт бўлишимиз керак ва қай бирига ишонишимиз керак. Бу каби саволлар туғилганда бевосита англаб етамимизки бугунги кунда фактчекинг биз учун керак. Фактчекининг ҳақида юртдошларимиз хабардорми ёки ва унинг бизга нечоғлик кераклиги ҳақида билиш мақсадида мақсадида сўровнома ўтказдик.
Ўтказган сўровномадан ҳам маълумки 60
фоиз юртдошларимиз фактчекинг ҳақида деярли
маълумотга эга эмас.
Фейк ахборотлар учраётган бугунги интернет
тармоғида фактчекнингг нималигини билмаслигимиз хали хануз ёлғон ахборотлар
тузоғига тушиб қолишимизга сабаб бўлади.
Фактларнинг аниқлиги тезкорликдан
муҳимроқ ва ижтимоий тармоқлардан маълумот олишда эҳтиёткор бўлиш зарур. Ҳар куни деярли ижтимоий
тармоқлар орқали ахборотлар қабул қилар эканмиз
унинг аниқлигини текширишимиз учун фактчекнингга мурожаат қилишимиз зарур
бўлади. Нега дерсиз? Биз қабул қилаётган ахборотларнинг ҳаққонийларни
ажратишимиз учун ҳам фактчекинг бугунги интернет замонида ҳар сонияда бизга
кераклигини англаймиз. Фактчекнинг ўзи нима деган саволга дастлаб мурожаат
қилсак. Фактчекининг бу дастлабки манбани аниқлаш яни тарқатишни ким
бошлаган, маълумотнинг муқобил далилларини ёки ахборотни инкор этувчи манбани
топишдир. Фактчекинг
фактларни текшириш демакдир.Бунда агар факт шубҳали бўлса, камида учта мустақил манбадан
аниқлашдир. Мавжуд фактлар ва
воқелик ўртасидаги номутаносибликлар аниқланади, шу орқали фактларнинг ёлғон
ёки ростлигини билиб олишимиз мумкин. Фактчекинг форматида нафақат маълумотни исботлаш ёки
рад этиш, балки манба, текширув натижаларини тақдим этиш, аудиторияга маълумот
нотўғри бўлиши мумкин, деган фикрни етказиш ҳам муҳимдир. Фактчекинг
белгиланган қоидалар тўплами билан чегараланиб қолмайди. Шу сабабдан маълумот
қабул қилаётганда эътибор бериш керакки сохта янгиликлар кўпинча сохта муаллифларнинг исмлари
ва сохта манбалардан тарқатилади. Сиз бирор маълумотга дуч келсангиз доменга эътибор
қаратишни, материаллар сарлавҳаларига, ахборот тарқатувчининг маълумотларига назар ташлашингизни ўзи тахлил
қилишга илк қадамни ташлаган бўласиз. Ҳар доим асл
манбани қидириб топинг. Унутманки "Ишон лекин текшир!" -
бу сўзлар ҳар бир маълумот олувчи ва тарқатувчи инсон учун қоидага айланиши керак.
Мастура Хамраева
Комментариев нет:
Отправить комментарий