Ёшларни спортга кенг жалб этиш, уларни соғлом ҳаёт кечиришларини таъминлаш ҳамда чиниқтириш мақсадида Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида жойлашган ДХХ Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмларнинг бирида Жарқўрғон тумани 1-сонли касб-ҳунар мактаби ўқувчилари ва ҳарбий хизматчилар ўртасида волейбол бўйича мусобақа ўтказилди. Муросасиз баҳсларга бой тарзда кечган ушбу спорт мусобақаси барчага бирдек манзур бўлди.
понедельник, 15 марта 2021 г.
среда, 10 марта 2021 г.
Атрофимдаги нарсаларнинг номларини онам, яқинларим ёрдамида кашф этиб бошлаганимда шунча номини қандай ёдимда сақлаб юрарканман, деб ўйлардим. Яқинларим саволларимга шундай жавоб берарди ёки сўрамаганларим ҳақида ўзлари тушунтирарди: Пиёла – чой ичиладиган идишча; Машина – манзилга бир зумда элтиб қўювчи техника; Сув – ҳаёт манбаи; Ҳаводан нафас оламиз; Капалак учиб юрган гулга ўхшаса ҳам жони бор ҳашорот; Оёқ босиб турган жойимиз ер. Кўзимизга кўринадиган ва кўринмайдиган нарсаларга ном қўйишда давом этардим.
Тиниқ сувга ўхшаган осмонда сузиб юрган оппоқ булутлар менга таниш бўлган ҳамма нарсага айланишини узоқ кузатиб ўтиришна яхши кўрардим. Кейинчалик оёқ босаётган еримнинг номи вазифасига қараб (онамдан сўраганимда ер ҳаммага тегишли жуда катта маконлигини, унинг устидаги нарсалар барча учун умумий ёки бир кишига тегишли бўлишига қараб турли вазифаларни бажаришини билиб олган эдим) ўзгариб боришини англадим: ҳовлимизнинг ичида “уйимиз”, ташқарида “йўл”, “кўча”, қўшнимизнинг уйига ўтганимда “Рушаналарнинг уйи”, ўзим тенги болалар билан борадиган жойимда “боғча”…
четверг, 4 марта 2021 г.
четверг, 25 февраля 2021 г.
“COVID -19”га қарши эмлаш жараёнлари бўйича тренинг навбати Термизга
Термиз шаҳридаги “Меридиан” мехмонхонасида “ЮНИСЕФ” ташкилоти, Журналистларни қайта тайёрлаш маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамкорлигида журналистлар учун семинар-тренинг ташкил этилди.
вторник, 23 февраля 2021 г.
Кадастр агентлигида навбатдаги семинар
Кадастр агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи
ҳамда Давлат кадастрлар палтаси вилоят бошқармаси бошлиғи иштирокида Ўзбекистон
Республикасининг 2021 йил 14 январдаги “Ер участкаларини ноқонуний олиб қўйганлик
учун жавобгарлик кучайтирилганлиги муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига
киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида”ги ЎРҚ-667-сонли Қонуннинг мазмун
моҳияти ва аҳамиятини бошқарма тизимдаги бўлим бошлиғи ва филиал раҳбарларига
тушунтириш мақсадида ўқув семинари ташкил қилинди.
четверг, 18 февраля 2021 г.
Лойиҳалар кўлами кенг, режалар бисёр
“Барқарор Ҳаёт” халқаро ижтимоий – маърифат маркази. Ушбу марказ томонидан аҳолига берилаётган ёрдам сабаб кўпгина инсонлар хуқуқий маслаҳат олишмоқда. Куни кеча ушбу марказ томонидан олиб борилаётган кенг кўламли ишлар юзасидан ташкил этилган давра сухбатида ҳам бу борада журналистларга кенг маълумот бериб ўтилди.
Хатловдан ўтган 23 964 нафар аёл тақдирида ўзгариш борми
Термиз шаҳарда 180676 нафар аҳоли мавжуд бўлиб, шундан, аёллар сони 88531 нафарни ташкил этади. Ўтган йили 23 минг 964 нафар хотин-қизлар билан мулоқотлар ўтказилди ва унинг якунлари бўйича 3 минг 639 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари”га киритилди. Улар анкета сўровномаларини тўлдириб, ишга бўлган эҳтиёжи тахлил қилинди. Хўш хатловдан ўтган аёллар тақдирида ўзгариш бўлдимикан?
пятница, 12 февраля 2021 г.
Интизом, қатъий тартибда тобланаётган Рохатой
Аёл. Мунис ва мехрибонлик тимсоли сифатида қадрланади. Шунинг учунми доим ардоқда бўлган аёлларни кўп сохаларда таъсаввур қилиш қийин. Айниқса харбий хизмат сохада... Қатъий интизом тартибида фаолият олиб борадиган бу йўлда тобланаётган хотин-қизларимиз талайгина. Уларнинг орасида Миллий гвардия харбий қисм харбий хизматчиси, кураш бўйича спорт устаси бўлган бир қиз бор. Ўзининг жасурлиги ва мардлиги, юрт ҳимояси учун қалқон бўлаётганлиги кўрар экансиз хавас ила боқасиз унга.. Бу Алмурадова Рохатой Мусурмон қизидир.
четверг, 21 января 2021 г.
Коррупция: рақамлар ортидаги ҳақиқат
2020 йилда фуқаролардан ички ишлар органларига 3454 та коррупция ва порахўрлик билан боғлиқ масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушган. Мурожаатларнинг 54 % қаноатлантирилиб, қолган қисми бўйича малакали тушунтиришлар берилиб тегишли ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Ўтган йилда фирибгарлик йўли билан 33 мингдан ошиқ фуқародан 179,7 млрд сўм ва 11,8 млн АҚШ доллари қўлга киритилгани аниқланган. 2020 йилда 1723 нафар мансабдор шахс коррупция бўйича жиноий жавобгарликка тортилган. Бу статистика шунчаки сонлар эмас. Бунинг ортидан инсонларнинг қонуни четлаб ўтишга уруниши, коррупциянинг илдиз отишига замин яратиб, кенг қулоч ёйиши турибди.
Оила мустаҳкамлигининг ҳуқуқий асоси Оила жамиятнинг асосий бўғини бўлиб, унинг мустаҳкамлиги эр-хотин ўртасидаги ўзаро ҳурмат, ишонч ва м...
-
“Turkiy guliston yoxud axloq” asaridagi tarbiyaviy, axloqiy qarashlar Ma’lumki, inson barkamolligi uning tashqi ko’rinishiga qarab ...
-
BEMINNAT DO’ST E’tibor berganmisiz yo’qmi, bilmadim-ku, sizning sadoqatga tengsiz do’stingiz bor. Qachon xohlasangiz siz bila...










