четверг, 4 апреля 2019 г.

Авлодларга ўрнак достон

Халқ ижодини ўрганиш бу халқнинг турмуш тарзи, урф-одати, анъаналари, тарихи, бугуни ва келажаги, тафаккур тарзи ҳамда руҳиятини ўрганиш демакдир. Унда миллатнинг ўзини билиш, англаш, намоён этиш хислатлари, уринишлари, халқнинг минг йиллик ҳаёт тарзи, дунёқараши акс этган бўлиб, оддийроқ тилда айтадиган бўлсак, халқ ижодини ўрганиш бу бевосита халқнинг ўзини ўрганиш демакдир.
Бахшичилик санъатини келажак авлодга етказиш бурчимиз
Бахшичилик санъатини сақлаб қолиш, қайта тиклаш, ўрганиш ва келажак авлодга етказиш бахшиларимизнинг щрни ката. Тилдан тилга ўтиб қалбларни эгаллаб бораётган бу санъат Сурхондарёда кенг ривожланган. Ушбу миллий ыадриятимизни келажак авлодга етказишда эса бугунги кунда юртимизда кенг кўламли ишлар қилинмоқда.  
Ўзимизнинг ўзлигига айланган-Бахшичилик
 Бахшининг дўмбирасидан таралаётган куй, унинг ширали овози киши қалбини беихтиёр тўлқинлантиради, жунбушга келтиради. Халқ қалбининг нолаларидан яралган достонлар асрлар давомида авлоддан-авлодга ўтиб инсоният маънавий тараққиётига хизмат қилиб келмоқда. Негаки, ўзбек халқ достонларида халқимиз бадиий тафаккурининг жуда бой ва қадимий анъаналари мужассам.

среда, 3 апреля 2019 г.


Шерoбод достончилик мактабининг номоёндаси

Бугун бахшичилик фестивали матбуот марказининг бир гуруҳ журналистлари Шеробод туманига боришди. Медиа-тур аввалида журналистлар 8-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби билан яқиндан танишишди. Сўнгра санъат мактабининг фаоллари ва устоз-мураббийлари билан биргаликда ҳудуд яқинида жойлашган Шерназар бахши қабрини ва Исо Муҳаммад Ат-Термизий зиёратгоҳларини зиёрат қилишди.  
Медиа-тур давомида журналистлар зиёратгоҳда ҳам бўлишди
Абу ИсоТермизий мақбараси. Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида жойлашган зиёратгоҳ.
16 ёшли Самандар Гулбоев:Сибизғамни ўзим ясаганман

Вилоят ҳокимлиги ва Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими  ҳамкорлигида ташкил этилган медиа-турда ташкил этилган бахшилар билан учрашувда беихтиёр барчани эътиборини тўладан келган, эгнида бахшиларга хос либос кийган ва қўлида сибизға тутган болакай олди. Тадбир аввалида сибизға ёрдамида Сурхон воҳасига хос куй чалди.
9 ёшли Санжар бахшилар синфида улғаётган истеъдодлардан

Вилоят ҳокимлиги ва Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими  ҳамкорлигида ташкил этилган медиа-тур давомида  Шеробод туманидаги 8-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида ташкил этилган бахшичилик мактаби билан танишдик.

Хоразмлик бахшилардан дилтортар термалар
Вилоят ҳокимлиги ва Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими  ҳамкорлигида Халқаро бахшичилик санъати фестивали матбуот маркази журналистлари  учун Шеробод туманига меди-тур ташкил этди.
Улжан Байбосинова Қозоғистонлик машҳур достонлар ижрочиси
    Улжан Байбосинова - таниқли қозоқ жирови, достонлар ижрочиси, ҳамда филология фанлари номзодидир. У Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган ҳодим унвони, Франциянинг Санъат ва адабиёт кавалери ордени билан тақдирланган.
        
Гўрўғули достонининг энг яхши ижрочиси 
Тожикистон Халқ Ҳофизи Азизбек Зиёев, бахши. У бахшичилик сирларини устози Ҳикмат Ризодан ўрганган ва ушбу мактаб давомчиси ҳисобланади. Бир неча республика, вилоят ва халқаро миқёсдаги танлов-фестивалларда иштирок этган.
 Казуми, Рёта ва Ҳикару Kirakira Термизга келади
 Kirakira Hikaru Arts JAPAN- 30 кишилик япон қўшиқлари ва рақсларини намойиш этувчи бадиий гуруҳдир. Ушбу фестивалда гуруҳнинг уч нафар аъзоси иштирок этади: Казуми Иши, Рёта Кавано ва Ҳикару Иши.

  Оила мустаҳкамлигининг ҳуқуқий асоси Оила жамиятнинг асосий бўғини бўлиб, унинг мустаҳкамлиги эр-хотин ўртасидаги ўзаро ҳурмат, ишонч ва м...