среда, 3 апреля 2019 г.

16 ёшли Самандар Гулбоев:Сибизғамни ўзим ясаганман

Вилоят ҳокимлиги ва Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими  ҳамкорлигида ташкил этилган медиа-турда ташкил этилган бахшилар билан учрашувда беихтиёр барчани эътиборини тўладан келган, эгнида бахшиларга хос либос кийган ва қўлида сибизға тутган болакай олди. Тадбир аввалида сибизға ёрдамида Сурхон воҳасига хос куй чалди.

Самандар Гулбоев. 16 ёшда бўлган қахрамонимиз 1 синфда ўқиб юрган кезлариданоқ бахшичилик санъатига қизиққан.  Биз билан сухбатда хатто илк тутган дўмбираси ва сибизғасини ўзи ясаганини таъкидлади. Устози Бахтиёр бахши Ортиқов изидан бориб, халқ орасида танилиш ниятида. Унинг ижросидаги “Дўмбирам”, “Билнор”, “Она” термаларини туманликлар катта қизиқиш билан тинглаб келади.
Келажакда ҳам бахши ҳам Сурхон чолғу асбобларини ўрганиш ва бутун дунёга янада кенгроқ танитиш ниятида.
Мастура Ҳамроева                                     
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими мутахассиси, блоггер


Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...