среда, 3 апреля 2019 г.

Гўрўғули достонининг энг яхши ижрочиси 
Тожикистон Халқ Ҳофизи Азизбек Зиёев, бахши. У бахшичилик сирларини устози Ҳикмат Ризодан ўрганган ва ушбу мактаб давомчиси ҳисобланади. Бир неча республика, вилоят ва халқаро миқёсдаги танлов-фестивалларда иштирок этган.

  Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида  ёш бахшилар ўртасида ўтказилган гўрўғлихонлар Республика танловида иштирок этиб, биринчи даражали диплом билан тақдирланган.
 1988 йилда Озарбайжоннинг Ганжа шаҳрида ўтказилган танловда Азизбек 152 иштирокчи орасида биринчи ўринни эгаллади ва биринчи даражали диплом билан тақдирланган.
Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳридаги достон ижрочиларининг навбатдаги мусобақасида биринчи ўринни эгаллаган ва Гўрўғули достонининг энг яхши ижрочиси мақомига сазовор бўлган.

  1991 йилда Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида ўтказилган танловда 60 нафар иштирокчи орасида биринчи ўринни эгаллаган ва достончи ижрочилари халқаро форумига Парижга йўлланмани қўлга киритган. Форум доирасида дунёнинг кўплаб мамлакатларидан 29 нафар достончилар иштирок этган достон-ижрочиларнинг танлов-фестивалида Азизбек биринчи ўринни эгаллади.
         Азизбек Зиёев ижросидаги 30 дан ортиқ достонлар Тожикистон радио ва телевидениясининг олтин фондида сақланади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...